ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналар очилади

Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналар очилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “O‘zmedimpeks” ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2018 йил 1 январга қадар муддатда ижтимоий дорихоналарни давлат соғлиқни сақлаш муассасалари (туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари), давлат мулкида бўлган бўш турган бино ва иншоотлар негизида 2018 йил 1 декабрга қадар муддатда зарур ҳолларда капитал-таъмирлаш ишларини ўтказиб, кейинчалик уларнинг ҳамма жойда фаолият кўрсатишини таъминлаган ҳолда жойлашувини тасдиқласин.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги фармонидан келиб чиқмоқда

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017-2018 йилларда ижтимоий дорихоналарни тасдиқланган нормативларга мувофиқ равишда жиҳозлаш учун Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағларни йўналтирсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда “O‘zmedimpeks” ДУК буюртмалари бўйича давлат мулки бўлган иншоотлардан ва бошқа мулклардан беғараз фойдаланишга, шу жумладан ижтимоий дорихоналар ташкил этиш учун тақдим қилишни таъминлаб борсин.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ижтимоий дорихоналрни капитал таъмирлаш, шунингдек, муҳандислик инфратузилмаларини жойлаштириш, ҳудудларини ободонлаштириш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга маблағлар ажратсин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей