ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Юрак ҳасталиклари энди Республика ихтисослашган ...

Юрак ҳасталиклари энди Республика ихтисослашган кардиология марказида ҳам операция қилинади

Республика  ихтисослашган  кардиология  марказида янги кардиожарроҳлик бўлими  очилди.

Унинг фаолияти бошлангандан бери ўтган  икки  ҳафта давомида ўнта операция  қилинди, дастлабки  беморлар  уйларига қайтдилар.    

Кардиожарроҳлик йўли  билан  даволанишга аҳоли  ўртасида эҳтиёж катта, шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги  томонидан тиббий  ёрдам кўрсатишнинг бу йўлини кенгайтириш бўйича   кенг   кўламли  ишлар  олиб борилмоқда.   Бугунги  кунга  қадар  Ўзбекистонда юрак касалликлари   фақат академик  Воҳидов номидаги  республика  ихтисослашган жарроҳлик  марказида, Республика тез тиббий  ёрдам кўрсатиш илмий  маркази,Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Андижон  тиббиёт  институти, Республика ихтисослашган кардиология  марказининг Урганч филиали, Наманган  вилояти  кардиология марказида  жарроҳлик  йўли  билан  даволанган. Бундан  икки  ҳафта  муқаддам бу  муассасалар  қаторига янги махсус бўлим  ташкил этилган  Республика  ихтисослашган  кардиология маркази  ҳам қўшилди.

Унинг ташкил  этилиши, мутахассислар  тайёрлашда академик   Воҳидов номидаги  республика ихтисослашган  жарроҳлик  маркази жамоаси  катта  ёрдам  кўрсатди. Шу билан бирга янги кардиожарроҳлик бўлими  мутахассислари Россиянинг  етакчи  кардиожарроҳлик   марказларида  малака ошириб қайтдилар. 

Янги бўлимда дастлабки  тўққиз  операция шунт ёрдамида юрак  томирларининг торайган жойларини кенгайтириш йўли билан юрак  артерияларида қон  айланишини тиклашга  қаратилди. Тиббиёт  тилида  бундай  операциялар аорта юрак томирларини шунтлаш деб  аталади. Бу хилдаги тўққиз   операциянинг тўрттаси юрак ишлаётган вақтда  ўтказилди, қолганлари  сунъий қон айланиши  шароитларида  амалга оширилди.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей