ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / UT-эксперт :Нима учун беморлар сони ошганда Ўзбек...

UT-эксперт :Нима учун беморлар сони ошганда Ўзбекистон стационарларда жойлар миқдорини қисқартиради?

 2011 – 2015 йилларда  Ўзбекистон  шифохоналарида беморлар учун жойлар сони  139,8 мингдан 129,8 мингтага  камайди, мутахассислар  уларнинг янада қисқариши  мумкинлигини айтмоқдалар.   Қаёққа қараб кетяпмиз ва эртага   беморлар учун  шифохоналарда  жойлар етмай қолмайдими?

Тошкент  врачлар  малакасини ошириш институтининг ”Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш, бошқариш ва иқтисодиёт”  кафедрасида  вазиятни тушунтириб беришди.

Маълум бўлишича,  бу тенденция  давлат дастурига 18 йил аввал киритилган экан.  Ўшандаёқ  мамлакат аҳолисига тиббий  хизмат кўрсатиш соҳасидаги  янгиланишларнинг  асосий йўналишлари  аниқ  белгилаб  олинган.

Улар қуйидаги тартибда жойлашган: бирламчи  тиббий-санитария ёрдами, оналик ва болалик муҳофазаси,  тезкор тиббий ёрдам, ихтисослашган тиббий ёрдам,  аҳолининг санитар-эпидемиологик таъминоти, дори-дармонлар билан  таъминланиши ва ҳоказо. 

Мамлакат соғлиқни сақлашнинг  модернизациялашган  тизимида  аввал  бўлганидек шифохонада ёрдам кўрсатиш  эмас, балки  амбулатория-поликлиника хизматига устуворлик  берилди. Тез орада  тўғри йўналишини барча, биринчи навбатда,  дунёнинг  ривожланган  давлатлари тан олган концепция  амалга оширишга  киришилди..

Бу янгиланишлар  ва уларнинг  дастлабки  натижалари ҳозир кўп мамлакатларда  фаол таҳлил  қилинмоқда. Кўпчилик экспертлар шифохоналардаги  жойларнинг қисқариши соғлиқни сақлаш тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатаётгани ҳақида айтмоқдалар. Бироқ, хулоса  чиқаришга ҳали эрта, бу ўзгартиришларнинг  кейинги  натижаларини кўриш керак.

Стационар фаолиятини янада интенсификациялаш қанчалик манзур бўлса-да,  мутахассислар зарар келтирмаслик учун  бу масалага яхши ўйлаб ёндашишга  чақирмоқдалар. 

Қандай касалликлар бўйича жойлар қисқартирилади  ва уларнинг ўрнига нима  келади?”Соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш, иқтисодиёт ва бошқариш” кафедраси мудири Дамин Асадов “Соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш ва бошқариш”журнали  бош муҳаррири А.Бобожоновнинг саволларига жавоб қайтара туриб буни тушунишга ёрдам берди.   

Мутахассислар  ҳозирги кунда шифохонага ётқизишнинг  асоссизлиги устидан синчиклаб  назорат қилиш лозим, деб ҳисоблайдилар. Амбулатория  шароитида даволаниши мумкин  бўлган беморларни шифохонага ётқизмаслик керак.иккинчи томондан, охиригача даволанмаган беморларни  стационардан чиқишига ёки  шифохонада беморлар кўзда тутилганидан кўп  бўлгани ҳисобига санитария-гигиена шароитларининг ёмонлашишига   йўл қўйиб бўлмайди.

Стационарларда, кам бўлса-да, бироқ ҳамиша  шифохонадан ташқарида самарали даволаш мумкин бўлган беморлар  бўлади. “Терапия”, “кексаларни парваришлаш” йўналишлари, шунингдек, қатор бошқа  мутахассисликлар  бўйича стационарга асоссиз қабул қилинганлар улуши 20-27 фоиздан ошади.  

Беморлар томонидан асоссиз касалхонада ўтказилган  кунлар  стационарга асоссиз равишда қабул қилинганлик ҳолатларига  нисбатан кўпроқ тарқалган.  Маълум  вақтдан бошлаб стационар даволаш фойда  келтирмай  қўядиган беморлар сони  руҳий  касалликлар  ва акушерликни истисно қилганда қолган барча  мутахассисликлар бўйича 14,6 фоизни  ташкил  қилади. 

Умумий типдаги шаҳар  шифохоналарининг даволаш  ва  кекса беморларни парваришлаш  бўлимларида даволанаётган  беморлар учун  бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади.

Айрим илмий тадқиқотлар  натижалари умуман олганда,  стационарда даволанаётган шахсларнинг 20 дан 30 фоизигача кундузги стационарлар ва уй шароитида самарали  ва анча арзон тиббий ёрдами олишлари мумкинлигидан  дарак  беради.

Мутахассислар  шунингдек, кейинги  вақтларда беморнинг  биринчи галдаёқ  бевосита мутахассисларга мурожаат қилиш(Франция, Германия, Швеция, АҚШ) имкониятини   берадиган тизимлар  бемор ва шифокор мутахассис ўртасида умумий амалиёт  шифокори шахсида боғловчи  восита мавжуд бўлган (Дания, Финляндия, Нидерландия, Буюк Британия)  тизимларга нисбатан анча кўп  чиқимга сабаб бўлаётгани кўзга ташланаётганига  эътибор қаратмоқдалар. Шифохонага ётқизишга йўлланма беришга  масъул шифокорлар фаолиятини рағбатлантириш йўлланмалар сонини  қисқартириш  ва  муқобил  амбулатория  даволашни кўпайтириш борасида самарадорроқ бўлади.

Ўзбекистонда самарасиз даволаш ўринларини  қисқартириш  ҳисобига  иқтисод қилинган  маблағлар  беморларнинг соғайиши учун зарур  бўлган  муддатларни қисқартириш  имконини  берадиган умумий врачлик  амалиёти тизимини ривожлантириш ва тиббиёт  муассасаларига  ташҳис қўйиш  ва даволашнинг замонавий юқори технологик усулларини  жорий этишга йўналтирилади.    

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей