ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / UT эксперти: Дори-дармонлар билан даволаш нимаси ...

UT эксперти: Дори-дармонлар билан даволаш нимаси билан хавфли ёки таблеткадан қандай фойдаланиш керак?

Қабул қилганда қандайдир  хавф таҳдид солмайдиган  биронта  дори йўқ. Барча дориларда салбий таъсир қилувчи  жиҳати бўлади, айримлари  ҳатто  ўлим хавфини келтириб чиқариши мумкин.Бундай  ҳолат Ўзбекистон учун нечоғлик  долзарб?  

Бу ҳақда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник фармакология ВОП-терапия кафедраси  доценти,тиббиёт  фанлари номзоди  Лариса Каломцева  шундай дейди.

– Дори воситаларининг  салбий таъсири  муаммоси  барча учун бирдай  долзарб аҳамиятга эга. Айрим мамлакатларда  бу ҳодиса билан  боғлиқ  ҳаражатлар,яъни шифохонага ётқизиш,жарроҳлик аралашуви ва махсулдорлигини йўқотиши  муносабати  билан  дори-дармонлар воситасида даволаш баҳосидан ошиб кетади. Масалан, АҚШда  дори-дармонли терапия асоратлари  билан боғлиқ йиллик  ҳаражатлар $70 млрдни ташкил қилади.   

 Дори  препаратларнинг салбий  таъсири асоратлари ёки  дори-дармонлар билан нотўғри  даволаш 100 000дан ортиқ ўлимнинг сабаби бўлди. Умуман  йўл қўйиб бўлмайдиган  бундай вазият,  айниқса, беморни касалидан ҳалос қилиш учун  даволашнинг энг замонавий юқори технологияли  усуллари қўлланилганда, бемор  эса нотўғри қабул қилинган дори воситаси оқибатида   ҳалок  бўлган  ҳолатларда айниқса, кишини даҳшатга солади.

Бугунги кунда  турли  мамлакатлар  экспертлари  дори  воситаларига номақбул  таъсирларнинг камида 60 фоизини  бартараф этиш мумкин, деган  фикрдалар. Уларнинг сабаблари қуйидаги омиллар бўлиши мумкин:  

Биринчи навбатда  беморнинг  аҳволига  қўйилган нотўғри ташҳис, иккинчидан, кераксиз  дориларни  ёки  дориларнинг нотўғри  дозасини белгилаш. Шу муносабат билан беморнинг  реакциясини  қўзғатиб юбориши  мумкин бўлган аниқланмаган тиббий, ирсий ёки аллергик ҳолати ҳам  долзарблик касб  этади. Бошқа кўпроқ  тарқалган сабаблар сирасига  рецепт билан  бериладиган  дорилар  билан ўзича  даволаниш, дорини қабул қилиш бўйича кўрсатмаларни бажармаслик, таркиби тегишли илмий талабларга  жавоб бермайдиган, стандартларга тўғри келмайдиган дорилардан, шунингдек, қалбаки препаратлардан фойдаланиш. Бир медикаментнинг бошқа дорилар билан,              жумладан,халқ табобати воситалари ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари билан  номақбул ўзаро таъсири ҳам  долзарб ҳисобланади. 

Дори-дармонли терапия  хавфсизлиги масалалари бўйича  экспертлар машҳур  ҳикматларни  бироз ўзгартирган ҳолда тўғри ташҳис қўйиш ва даволашнинг бош қоидасини  таърифладилар: «Беморга керакли препаратни, керакли форма ва керакли дозада белгилаш лозим. Препаратни керакли йўл билан керакли вақтда  бериш даркор. Бундан ташқари  дори қабул қилаётган бемор организми  реакцияси  устидан  керакли назоратни таъминлаш  зарур. 

 Клиник  тажриба таҳлили шифокорлар даволашни белгилашда турли сабабларга кўра йўл қўядиган  қатор тизимли  хатоларни ажратиб олиш  имконини беради.   . Уларни  бартараф этиш бўйича  чоралар  бажарилиши,  беморларнинг дори-дармонлар бўйича хавфсизлиги тизимига  жамланиши лозим ва  унинг амалга оширилиши  даволаш-профилактика муассасаси маъмуриятининг муҳим  вазифасидир. Хавфсизликнинг  асосий чораларини  барча тиббий  ходимлар  таништирилиши лозим  бўлган қўлланма шаклида  расмийлаштирилиши  мақсадга мувофиқ. 

Хорижий адабиётда ва ихтисослашган  вақтли  матбуотда баён қилинган  фактлар   дори воситаларининг  номақбул  реакциясининг асосий сабаблари   барча мамлакатлар учун  бир хил, деган  хулоса  чиқариш  имконини беради. 

Уларга йўл қўймаслик учун  шифокор ҳам, бемор ҳам  препарат қутисидан ўрин олган  мазкур  доридан  фойдаланиш йўриқномасига  қатъий  риоя этилишини  таъминлашлари лозим. Тартиб – хавфсизлик кафолатидир. 

Препаратнинг яроқлилиги назорати  ва уни сақлаш қоидаларининг  бузилиши ҳам  аянчли оқибатларга олиб келиши  мумкин.Даволовчи  шифокор, хамшира ва бемор   белгиланган  даволаш тартибига қатъий риоя қилишлари  лозим, Даволаш эса  албатта  бемор  синчиклаб текширувдан ўтказилиши  асосида  амалга  оширилади. Даволаш  воситасини бериш дозаси  ва усулидаги бузилишлар бемор саломатлиги учун хавфли бўлиши  мумкин.  Ёдда тутиш  лозимки,  беморнинг препаратни қабул қилиши – бу  фақат  ишнинг  ярми,  дори воситасини қабул қилгандан кейин беморни назорат қилиш жуда  муҳим. Маълумки,  турли форма ва  турли  оғирлик даражасидаги  салбий таъсирлар   дори-дармонли терапия  олувчи ҳар ўнинчи  беморда  кузатилади. Шифокорнинг вазифаси  бундай ҳодисаларга  масъулият билан  ёндашишдир. Бу ерда  препаратни ҳам, дозани ҳам алмаштириш мумкин.      

Бунда  бемор  ташқаридан кузатувчи бўлиб қолмаслиги  даркор, у  тайинланган даволашнинг бажарилишида бош назоратчи бўлиши ва ўзига нисбатан талабчан бўлмоғи  лозим.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей