ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / «UT да ҳаёт кўзгуси»: Соғлиқни сақлаш тизими фаол...

«UT да ҳаёт кўзгуси»: Соғлиқни сақлаш тизими фаолият олиб боради ва аксарият ҳолларда бемор самарасини кўргандан ҳам кўпроқ ишлаши мумкин

Ҳар биримиз ҳаётда ҳеч бўлмаса бир марта тиббий хизмат кўрсатиш қандай бўлиши лозимлиги ҳақида мулоҳаза қиламиз. Янги «Utда ҳаёт кўзгуси» лойиҳасини ҳам биз унинг фавқулодда долзарблигини инобатга олган ҳолда шу савол билан бошлашга қарор қилдик.Турли йўналишдаги туркум материаллар доирасида муҳбирларимиз ҳаётий мисоллар асосида у ёки бу соҳанинг жорий ҳолати ютуқ-камчиликларини, ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини синчиклаб ва кенг таҳлил қилишга ҳаракат қиладилар. Соғлиқни сақлаш тизимига мурожаат қилишга шундай ҳодисалардан бири туртки берди. Бундан бир неча ой аввал мен вена томирларининг варикоз кенгайишидан азият чекаётган бир кишининг ҳаётини сақлаб қолишда қатнашгандим. Унга ёрдам берадиган бошқа одам бўлмагани учун елкамни тутишимга тўғри келди.

Ҳаммаси беморнинг оёғидаги томирлар ёрилиб, қон кетишдан бошланди.Қўлимда бор боғлама материаллардан фойдаланган ҳолда қонни тўхтатишга уринарканман, вазият танг эканини, тезроқ беморни шифохонага олиб бориш лозимлигини тушундим. Телефонни олиб, барча яхши маълум 1,0,3 рақамларини тердим.

«Тез ёрдам» анча тез, чақирувдан кейин 10-15 дақиқа ўтгач етиб келди. Аҳволни кўргач, шифокор зудлик билан иш бошлади. Профессионал кўникма яққол кўриниб турарди, аҳир бундай ҳолатлар “тез ёрдам” мутахассисларида кўп учрайди-да. Қон кетишини тўхтатиш билан боғлиқ тезкор чоралар кўриш жараёнида шифокор подстанция билан боғланди, тезкор ҳаракатлар келишиб олинди.

Кейин, бир неча ойлар ўтгач, мен Тошкент тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Саидазим Аъзамхўжаев билан суҳбат чоғида тез ёрдам хизматида чақирувларда ишлайдиган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш борасида катта ишлар қилинаётганини билишга муваффақ бўлдим. Улар учун маҳсус қўлланмалар чоп этилган, бу қўлланмаларда у ёки бу вазиятда нима қилиш кераклиги аниқ кўрсатилган . Бундан ташқари подстанцияларда шифокорлар навбатчилик қилади, бригада врачи ёки фельдшери телефон орқали ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай масала бўйича маслаҳат олиши мумкин. Маслаҳат берувчи шифокор “тез ёрдам”да узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган мутахассис бўлади.

Майли, ўз ҳикоямизга қайтайлик. Шифокор керакли маслаҳатларни олгач ёрдам кўрсатишда давом этди: қонни тўхтатувчи укол қилди, шикастланган жойни боғлади. Мен эса агар керак бўлса, дорихонага югуриб бориб керакли дори-дармонларни олиб келишга шай бўлиб турардим. Бунга ҳожат қолмади. Барча керакли дорилар ва тиббий ашёлар шифокорда бор экан. Мендан фақат бемор учун ишлатилган тиббий ашёларни тасдиқлаб махсус китобга имзо чекишни илтимос қилдилар ҳолос. Бундай тезкорлик, асосийси энг кутилмаган вазиятларга тайёрлик менинг “тез ёрдам” бригадаларига нисбатан танқидий қарашларимни бирмунча пасайтирди. Шуниси қизиқки, бу ёрдам беришга тайёрлик ва имкониятларнинг ўз салбий жиҳатлари ҳам бор. Булар ҳақида кейинроқ Тошкент тез ёрдам станцияси бош шифокори Саидазим Аъзамхўжаев сўзлаб берди.

- Ҳозирги вақтда “тез     ёрдам”ни ривожлантиришга қаратилган дастур амалга оширилмоқда, бу эса бизнинг хизматимизни малакали мутахассислар, тиббий жиҳоз-ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминлашни тубдан яхшилаш имконини берди. Бу ўзгаришларни шаҳримизнинг кўп аҳолиси эътироф этмоқда. Бир томондан,бу ижобий омил, бироқ бошқа тарафдан салбий ньюанслари ҳам йўқ эмас. Негаки,”тез ёрдам”хизмати ўзига ҳос ғилдиракли поликлиникага айлана бошлади. Биз албатта, оилавий поликлиникалар билан ҳамкорлик қиламиз, улар сурункали касалликларга кўпроқ эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида сўз юритамиз. Бироқ, тез ёрдамни чақириш поликлиникага бориб ўтиргандан кўра тез ва яхшироқ,деб ҳисобловчилар сони ортиб бормоқда Бу бизнинг хизматимизга оқлаб бўлмас юкламалар солинишига олиб келади».

Эҳтимол, бош шифокор айтган айни шундай ҳолатлар учун ҳам бригадалар мутаҳассислари дори-дармонларни тежашар? ! Ёрдам беришдан бош тортишга ҳақлари йўқ, бироқ бу ўринда қоидага риоя қилиш керак, зеро,улардаги дори воситалари ўзлари ёрдам кўрсатишлари лозим бўлган беморлар контингентига мўлжалланган. ..

Воқеа муваффақиятли якунланиши мумкин эди,бироқ,энг кўнгилсиз ҳолат ҳали олдинда экан, бу ҳақда эслагинг ҳам келмайди...

Муолажани тугатиб, шифокор кетмоқчи бўлди, албатта, биз шифохонага олиб бориш кераклигини айтдик. Илтимосимизга жавобан лўнда профессионал маслаҳат олдик: бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун беморга томир жарроҳининг маслаҳатлари ва яшаш жойидаги шифокорнинг назорати керак. Қон кетиш такрорланишидан қўрқиб барибир шифохонага олиб бориш керак,деган гапда қатъий туриб олдик ва шифохонага жўнадик.               

Қайси шифохонага бориш масаласини аниқлаш эса узоқ ва машаққатли кечди, шифокорга телефон орқали керакли манзилни айтиб бера олишмади, вақт эса кетарди. Биз бемор билан унга ёрдам беришга ҳаракат қилиб, Тезкор тиббий ёрдам республика илмий марказига олиб боришни таклиф қилдик.Бу марказда томир жарроҳи борлигига тўла ишонардик. Шифокор эса бу манзилда қабул қилмасликларини, марказ уларга тегишли ҳудудда эмаслигини айтди.

Кейинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигида, ҳақиқатан ҳам тез ёрдам линияси орқали беморлар энг яқин шифохонага олиб борилишлари кераклигини тушунтиришди. Бунинг сабаби иккита: биринчидан,йўл бемор аҳволига салбий таъсир қилиши мумкин, иккинчи томондан Тошкент катта шаҳар,ҳеч бир шифохона барча ёрдамга мҳтожларни қабул қилиш имкониятига эга эмас. Бемор яшайдиган ҳудудга 4-шаҳар клиникаси хизмат кўрсатади, аксига олиб,ўша вақтларда бинода кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган экан, қисқаси, қаҳрамонимизни бу манзилда қабул қила олмадилар.

“Тез тиббий ёрдам” шифокорининг подстанциядаги навбатчи мутахассис билан мулоқоти узоққа. чамаси 10 дақиқаларга чўзилди, кейин бизни Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникасига олиб боришга қарор қилишди. Бу муассасадаги навбатчи жарроҳ жароҳатни кўздан кечириб, чок солди, томир жарроҳида даволанишни давом эттиришни тавсия этди. Мутахассисни қаердан топиш ҳақидаги саволга жавобан, бизни академиянин 1-клиникасига жўнатишди. Бу муассасада ҳам керакли ёрдам ололмадик, шифокор бу масалада тиббиётнинг кучсизлигини айтди. Ноилож уйга қайтаётиб, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган жарроҳлик маркази эсимизга келди. Жуда тўғри қарор қилган эканмиз, бу ерда шифокорлар ташҳис қўйишди, операцияга жўнатишди. Бугун ҳикоямиз қаҳрамони ўзи юради, томирлари меъёрдаги ҳолатга келган, яқин вақтда реабилитацион даволаниш профилактик муолажа билан алмаштирилади.

Ҳайрли тугагани албатта яхши, бироқ агар беморни керакли клиникага олиб боришни белгилаш бўйича ортиқча расмиятчиликлар “тез ёрдам” йўналишларидан олиб ташланса анча енгил ва осон бўлган бўларди. Бутун дунёда бу муаммо тез қидирувнинг турли усуллари – маълумотлар базаси автоматлаштирилгани ва бошқа йўллар воситасида ўз вақтида ечим топади.Бунинг бир йўли- Тошкет шаҳар тез тиббий ёрдам станциясида ишлайдиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш хизматини такомиллаштириш, уни соғлиқни сақлаш муассасаларининг барча кесимида тўла маълумотлар билан таъминланишидир.

Соғлиқни сақлаш тизими ишлаётгани ва аксарият ҳолларда беморлар натижасини кўраётганидан кўра ҳам кўпроқ ҳаракат қилаётганига эса шубҳа йўқ. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей