ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда бир нечта жарроҳ...

Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда бир нечта жарроҳлик операцияларини ўтказишди

Фарғона вилоятида Туркия Республикасидан ташриф буюрган 17 нафар пластик жарроҳ ва бошқа тиббиёт мутахассислари юз соҳасида турли нуқсонлари бўлган болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  томонидан болалар жарроҳлигини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланган. Мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт муассасаларида энг мураккаб жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Мазкур хайрия тадбири Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Турки Республикасининг қатор нуфузли шифохоналари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Икки ҳафта давомида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган болалар етакчи мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, оғир деб топилган беморлар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади.

Туркиялик мутахассислар жарроҳлик операциялари ҳамда тиббий кўрикларни ўтказиш учун зарур бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарини олиб келишган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей