ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Травматология ва ортопедия илмий-текшириш тадқиқо...

Травматология ва ортопедия илмий-текшириш тадқиқот интитути жой етишмовчилигини бошдан кечирмоқда

Бу  муаммони  ҳал этиш учун  бу йил Умумтаълим мактаблари,  касб-ҳунар  коллежлари, академик  лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш  бюджетдан  ташқари фонди  томонидан 8 млрд.сўм  маблағ  йўналтирилади.             

Сўнгги йилларда бу ерда таянч-ҳаракатланиш тизими касалликлари  ва жароҳатларини даволаш ва  ташҳис  қўйишнинг энг замонавий йўллари  жорий этилди, жумладан, тизза  ва тос суягини сон суяги билан  боғлайдиган бўғинни эндопротезлаш бўйича операция қилиш, бўғин касалликларига эндовизуал ташҳис қўйиш ва  даволаш ҳамда  кўплаб бошқа инновация  технологиялари амалга оширилмоқда.

Бу илмий-текшириш  институти  тиббиёт  муассасалари  орасида  ташҳис  қўйиш  ва даволашнинг патент олган  рационализаторлик  ва  инновациион усуллари бўйича етакчи  ўринда туради.

Бугунги  кунда барча бўлинмалар битта  беш қаватли бинода жойлашган. «Жуда сиқилишиб қолдик. Бир қаватда икки-учтадан  бўлинма жойлаштирилган. Шунинг учун  биз Соғлиқни сақлаш  вазирлигига қўшимча бино қуриш масаласини қўйдик  ва у бу йил қўллаб-қувватланди», – деди директорнинг умумий  масалалар  бўйича ўринбосари  Нуритдин Иноғомов. 

Янги тўрт қаватли  корпус муассасанинг ҳозирги   биноси ёнидан  ўрин олади, ҳар икки  бино  ўтиш йўли билагн бирлаштиради, бу эса  ҳодимлар  ва  беморларга кўчага чиқмай бинолар бўйлаб  ҳаракатланиш  имконини  беради.

 Янги бинода қабул қилиш ва  тез ёрдам  кўрсатиш бўлимлари, иккинчи қаватда институт  поликлиникаси, учинчи  қаватда эса ташҳис  қўйиш  бўлими жойлашади. Тўртинчи  қават замонавий жиҳозлар билан таъминланган саккизта операция залларини  жойлаштириш учун мўлжлланган.

Ҳозирги беш қаватли корпусга палаталар, илмий  ва ёрдамчи бўлинмалар, шунингдек маъмурият  жойлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти республика ихтисослашган тиббиёт  марказларини  жиҳозлаш бўйича халқаро  молия институтлари  билан ҳамкорликда  амалга ошириладиган  инвестициявий  лойиҳасига  киритилганди.Мазкур лойиҳага мувофиқ бу йил институт энг янги лаборатория ва ташҳисқўйиш  жиҳоз-ускуналарини олади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей