ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Тошкентда Спорт тиббиёти маркази очилди

Тошкентда Спорт тиббиёти маркази очилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ўз фаолиятини бошлади.

Спорт тиббиёти маркази Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Олмазор кўчасида барпо этилган янги бинода жойлашган. У ерда энг юқори технологиялар асосидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ўрнатилган. Бугунги кунда асбоб-ускуналарни ишга солиш ва ходимларга ўргатиш ишлари давом эттирилмоқда. Марказнинг барча бўлимлари жорий йилнинг июнь ойидан эътиборан ишга туширилиши кўзда тутилган. 

Марказ маъмуриятининг маълум қилишича, бўлимлар энг замонавий реабилитация ускуналари билан жиҳозланган. Эътиборлиси, бундай жихозларга эга тиббий марказ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг саноқли давлатларидагина мавжуддир.

Ушбу марказ олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари билан бир қаторда барча спортчилар, спорт жамоалари ҳамда республика аҳолиси ва хорижий фуқароларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказдаги тиббий ёрдамни юксак даражада ташкил этилиши учун юқори малакага эга бўлган хорижлик мутахассислар ҳам жалб этилади.

Марказдаги барча хизматлар пулли. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни ва уларнинг барча ёш тоифаларидаги захирасини тиббий-биологик жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни таъминлаш, уларни даволаш ва реабилитация қилиш 

ҳаражатлари Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ҳисобидан қопланади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей