ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Тошкент тиббиёт академияси олимлари гипертония ка...

Тошкент тиббиёт академияси олимлари гипертония касаллари сони камайиши ва беморлар умри узайишини прогноз қилмоқдалар

Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик  пунктлари  қошида артериал гипертониклар мактаби тармоғини янада  ривожлантириш  беморлар саломатлигини яхшилаш, умрларини узайтириш прогнозларини яхшилаш имконини  беради.Тошкент  тиббиёт  академияси тадқиқотчилари шундай ҳулосага  келишди.

Тадқиқотчилар Ш.Ғуломова  ва  Н. Худойберганова оилавий поликлиникалар  ва  қишлоқ врачлик пунктларида  беморларни ўқитиш йўли билан амбулатория босқичида қон босими касаллигини даволаш  ва профилактика  қилиш  самарадорлигини ошириш имкониятларини ўргандилар. 

Улар томонидан қон босими  касаллиги билан  соғлиқни сақлашнинг дастлабки бўғини  муассасаларида диспансер  кузатувида  турган 236 та бемор текширувдан  ўтказилди.Уларнинг бир қисми ўқув курсини ўтади, яна  бир қисми  таълим дастурида  иштирок этмади.Барча  беморлар  икки йил  давомида  такрорий кўрик  ва текширув  билан кузатув остида бўлдилар.   

Натижалар диспансер  кузатувида бўлган беморларни ўқитиш зарарли одатлар, жумладан, кўп овқатланиш, ҳаракатланиш фаоллиги, чекиш туфайли кучаядиган  касаллик ҳавфининг барқарор пасайишига  эришишга имконият яратишини кўрсатди. .Ўқитиш  натижасида беморларнинг шифокорлар тавсияларини бажариши ва гипертонияга  қарши препаратларни  қабул  қилиши ўсган. Ўқиш  артериал қон босимининг меъёрдаги  даражасига  эришган беморлар сони ошишига  ёрдам берган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей