ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасаларини янги ускуналар билан жиҳозл...

Тиббиёт муассасаларини янги ускуналар билан жиҳозлаш барча муаммоларни ҳал қилмайди

Мамлакат туман ва шаҳар тиббий муассасалари замонавий асбоб-ускуналарининг барча имкониятларидан фойдаланиш учун шифокорлардан компьютер саводхонлигини оширишни талаб этилади.

«Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида 391 та тиббий муассаса замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиши режалаштирилаяпти. Улар жумласига туман ва шаҳар тиббий муассасалари, шаҳар марказий кўп тармоқли тиббиёт ва оилавий поликлиникалар киради.

Ускуналар тиббиёт муассасаларини қайта ва капитал таъмирдан чиқарилгандан сўнг тақдим этилади.

Бугунги кунда лойиҳа доирасида 116 та рентген аппарати, 115 та дигитайзерлар ва 115 та УЗИ-сканерлар, 355 та автоклав, 1150 та шприц насослари, 470 та қуритиш шкафлари, 546 та дистилляторлар, 661 та лаборатория учун центрифуг, 575 та турли кўринишдаги музлаткичлар, 355 та ихчам ЭКГ аппаратлари, 460 та беморлар учун мониторлар, 920 та пульс ўлчовчи ускуналар, 634 та вакцина сақловчи сумка-музлаткичлар ва 115 та гастродуоденоскоплар сотиб олинди ва тиббиёт муассасаларига етказилди. Шунингдек, ушбу тиббиёт муассасаларига хирургик ва гинекологик асбоб-ускуналари, бўй ўлчагич, болалар ва катталар вазнини ўлчайдиган тарозилар, окулист ва оториноларинголог хоналари учун ашёлар тўпламлари ҳам берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги етказиб берилган асбоб-ускуналардан тўлақонли фойдаланиш чора-тадбирлари мажмуасини қабул қилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей