ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари кўп марталик тиббий ускуналар...

Тиббиёт муассасалари кўп марталик тиббий ускуналардан воз кечади

Келгусида даволаш-профилактика муассасаларини бир марталик тиббий буюмлар билан таъминлаш ишларига давлат 23,7 миллиард сўм ва 21,6 миллион доллардан кўп маблағни йўналтиради.

Маблағлар бир марталик асбоб-ускуналар, тест-тизимлари, реагент, реактив ва диагностикумлар билан таъминлашга ажратилади.

Буларнинг барчаси қон орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун ишлатилади.

Бир марталик тиббий ускуна ва маҳсулотлар харажатлари давлат бюджетининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги молиявий ресурслари лойиҳаси доирасида қопланиши режалаштирилаяпти.

Ҳозирги вақтда 2016 йилда тиббий муассасаларни бир марталик анжомлар билан таъминлаш ишлари бошланди. Шу билан бирга, 2017 йил учун харидлар ҳам параллел олиб борилади. Тиббий муассасаларни доимий тарзда бир марталик буюмлар билан таъминлаш масаласи эса ҳал этилмоқда.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берганидек, бу масала бўйича аллақачон идоралараро ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Экспертлар Вазирлар Маҳкамасига маҳаллий маҳсулотларни кўпайтириш ва бир марталик тиббиёт анжомлари хилма-хиллигини кенгайтириш, хирургик, гинекологик, стоматологик, ЛОР ва бошқа бир марталик асбоб-ускуналар тўпламини ишлаб чиқариш таклифини бериш устида ишлашаяпти.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей