ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ходимлари иш ҳақи хизмат сифатига боғлиқ б...

Тиббиёт ходимлари иш ҳақи хизмат сифатига боғлиқ бўлади: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида бозор механизмларини жорий этади

Республиканинг олтита тиббиёт маркази иши самарадорлиги янги қоидалар асосида баҳоланади. Якуний натижа уларнинг хизмат сифати яхшиланишига олиб келиши керак бўлади.

Юқорида республика ихтисослашган хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, урология, акушерлик ва гинекология, терапия ва тиббий реабилитация марказлари назарда тутилаяпти. Улар охирги икки йилда акцияонерлик жамияти сифатида иш юритишган. Соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасалари бошқарувида алоҳида қоидаларни амалга ошириши бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан самарадор бўлиши мумкин.

Юридик шахс тури ўзгариши билан бирга акциядорлик жамиятлари учун тасдиқланган қоидалар ҳам ўзгаради. Хусусан, энди тиббиёт марказлари фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида» қарори доирасида олиб борилиши керак бўлади.

2016 йил 1 январдан киритилган тизим яққол кўриниб турган муаммоларга эътибор қилмай, уларга ечим топмаган ҳолда марказни шунчаки бошқаришга имкон бермайди. Ҳозирги қоидаларга мувофиқ юқорида санаб ўтилган тиббиёт муассасалари паст баҳо олсалар, ходимларга мукофот ва моддий рағбатлантириш пуллари тўлай олишмайди. Агар марказлар қониқарсиз 40 % баҳо олишса ёки 40 %дан 60 %гача баҳо кўрсаткичига эга бўлсалар, бундай рағбатларга сазовор бўла олмайдилар.

Бундан ташқари, бошқарувчининг тақдири ҳам энди ушбу баҳолаш тизимига боғлиқ, агар икки ҳисобот даври (квартал)да баҳолаш кўрсаткичлари паст бўлса, унда раҳбар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳам мумкин.

Буларнинг ҳаммаси марказларда замонавий бозор механизмларини ишга тушириш, ишни юқори даражада ташкил этишни таъминлаш, беморларнинг манфаати ва тўлиқ молиявий мустақилликка эга бўлишларни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Янги тизим экспертлари ҳозирда марказ директорларига ишониб топширилган муассасани қандай бошқараётганини кузатиб, ҳали бартараф этиш керак бўлган камчиликлар кўп эканини қайд қилишаяпти.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей