ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Тез ёрдам. Кимга тенглашмоқда?

Тез ёрдам. Кимга тенглашмоқда?

Наманган вилоятининг Норин тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам станцияси «Энг намунали тез тиббий ёрдам станцияси» номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва бош соврин – «Дамас» автоамбуланси билан тақдирланди. Кўрик-танлов натижалари якуни шундай бўлди.

– 2009-2015 йилларда тез тиббий ёрдам бўлимларига 900 тача махсус автомобиллар етказиб берилди, - дея таъкидлади тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов. – Тизимни махсус автотранспортлар билан таъминлаш даражаси деярли 100 %га етди. Тез тиббий ёрдам станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шифокорларнинг малака ва кўникмаларини кўтариш, замионавий тиббиёт ускуналарини кенг жорий этиш бирламчи масалалардандир.

 

Вазирлик раҳбари эътибор қаратди, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази, унинг минтақалардаги филиаллари, шаҳар ва туман бўлимлари, 2 мингдан ортиқ тез тиббий ёрдам шохобчалари ва бригадалари йилига тахминан юз мингта чақириқларга хизмат қилади.

 

Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам станцияси шифокори Шуҳрат Сирожиддинов «Тез тиббий ёрдам станциясининг энг малакали шифокори», Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали ҳайдовчиси Жўрақул Хўжаназаров «Тез тиббий ёрдам станциясининг энг интизомли ҳайдовчиси» деб топилди. 


 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари