ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлигида диспансерлар келажаги ...

Соғлиқни сақлаш вазирлигида диспансерлар келажаги кўриб чиқилаяпти. Савол айнан шундай: улар келгусида фаолият юритадими, йўқми?

Бугунги кунда диспансерлар эндокринологик, онкологик, кардиологик, силга қарши, дерматовенерологик, психоневрологик, наркологик каби кенг кўламли тармоқлар бўйича фаолият юритишади.

Маълум бир соҳаларга ихтисослашган диспансерлар мамлакатнинг деярли ҳар бир ҳудудида бор. Бу муассасаларнинг келажаги қандай бўлиши ҳақидаги саволлар жуда кўп. Бу саволлар 2008 йилда ҳудудларда болалар ва катталар учун кўп тармоқли тиббиёт марказлари тузиш учун қарор қабул қилинганидан бери қайта-қайта юзага келмоқда. Бу ишлар фақатгина тиббий ёрдамни бирлаштириш ва оптималлаштириш зарурати туфайли амалга оширилмаяпти. Бироқ шундай бўлса-да, диспансерларни сақлаб қолиш зарурати ғолиб чиқяпти. Натижа қандай бўлишини эса вақт кўрсатади. Мана шундай саволлар юзасидан UzbekistanToday мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи, Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббий маркази директори Саид Исмоилов билан суҳбатлашди.

 

– Мамлакат ҳудудида бизнинг хизмат туримиз бўйича 14 та эндокринологик диспансер фаолият кўрсатади, – дейди Саид Исмоилов. – Биз шифокорлар, энг аввало эндокринологлар, тарғиботчилар дипансерларни сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз.

 

Бугунги кунда эндокрин касалликларнинг тарқалиши бўйича вазият қандай?

 

– Ҳозирги даврда 1-ўринни қалқонсимон без касалликлари эгаллаган, 2-ўринда эса қандли диабет туради, 3-ўринни простата бези хасталиклари банд қилган, гипоталамик-гипофиз тизими патологияси 4-ўринда кузатилади ва ҳоказо. Қалқонсимон без касалликлари билан оғриган беморлар сонини таққослаш натижасида кўриш мумкинки, охирги уч йил ичида улар сезиларли даражада камайган. Бу ушбу касалликнинг олдини олиш учун оммавий тарзда ош тузини йодлашнинг ижобий натижасидир. 2014 йилга келиб бутун мамлакатдаги беморлар сони 949,3 мингдан 835,1 гача, яъни 100 минг кишига камайди. Мамлакатимизда, шу жумладан бутун дунёда аҳоли сони ўсиши ва соғлиқни сақлаш тизими такомиллашиши туфайли вазият бирмунча яхшиланди. Бизда ҳозир деярли барча қишлоқ врачлик пунктларида қандли диабет хасталигига ташхис қўйиш учун зарур бўлган барча тиббий асбоб-ускуналар бор. Қайд этиб ўтиш лозимки, ўтган уч йил мобайнида қандли диабет хасталигига чалинган беморлар сони ҳар 100 минг аҳолига 455,9дан 511,3га кўпайди. Кўриниб турибдики, диабет билан оғриган беморлар сони талайгина, бу касалликка ташхис қўйиш эса ҳалиям долзарб муаммолардан биридир.

 

– Ҳудудларда аҳолига эндокринологик ёрдам кўрсатишда диспансерларнинг ўрни қандай?

 

– Салмоқли, улар аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам олиш имконини беради. Бу одамлар учун қулай. Энг муҳими шуки, улар касалликни анча эрта аниқлаш учун ҳисса қўшишади. Чунки беморларга оғир асоратли ташхис қўйиб, касалликдан қутқаргандан кўра уни илк босқичида аниқлаш самарали ва кам маблағ талаб этади.

Диспансерлар иш фаолиятидан миннатдор бўлиш керак, чунки улар эндокринологик беморларнинг катта қисми билан мунтазам тарзда ишлашни ўз зиммасига олишади. Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий маркази хизмат сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда, яъни оғир касалларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш, юқори технологияли ёрдам кўрсатиш каби омиллар бирламчи ўринда назарга олинмоқда. Бизда беморлар ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишига муҳим қоида сифатида қаралади. Охирги йилларда марказда гипофиз ўсмалари билан шуғулланувчи нейрохирургия бўлими очилди, шунингдек, буйраклари деярли ишдан чиққан қандли диабет касаллигига чалинган беморларни даволашга мўлжалланган гемодиализ бўлими ҳам фаолият юритмоқда.

 

 Клиникаларни ёпиш вариантини кўриб чиқайлик. Агарда диспансерлар тугатилса, беморларнинг бундай катта қисмини ким даволайди?

 

– Ҳар қандай ҳолатда ҳам беморлар эътибордан четда қолмайди. Диспансерлар ўрнига кўп тармоқли тиббиёт марказлари тузилади ва улар тизимида ихтисослаштирилган бўлимлар бўлади. Бу соҳада ҳудудлардаги поликлиникаларда эндокринология хоналари сонини ошириш мумкин. Бугунги кунда мамлакат бўйича 502 та эндокринология хоналари хизмат кўрсатади, улардан 179 таси болалар учун мослаштирилган.

Фақат бир нарсани ишонч билан айта оламанки, гарчанд бошқа кўплаб мамлакатларда шундай иш тажрибаси қўлланилса-да, кўп тармоқли шифохоналарнинг эндокринология бўлими — тўғри вариант эмас деб ўйлайман. Биз ушбу қатъий фикрларимизни асосли кўрсатмалар орқали ёзма равишда тақдим этганмиз. Эндокринология диспансери бош врачи ва унинг жамоаси эндокринологик хасталикка йўлиққан беморлар муаммоларини ҳал қилиш учун янада кўпроқ ишларни амалга ошира олишади. Ахир сифатли эндокринологик ёрдам муассаса шаънини белгилайди. Марказ нафақат керакли ёрдамни беради, шунингдек, касалликнинг олдини олиш профилактикаси бўйича катта ташкилий ишларни йўлга қўя олади ҳам.

 

Диспансерлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзаро алоқалари бугунги кунгача қандай бўлган?

 

– Аъло даражада, буни ҳар бир диспансерга нисбатан айтиш мумкин. Шу ўтган икки-уч йил ичида диспансерлар биносини янгилашга зарурат туғилиб, улар таъмирланди ёки қайта таъмирдан чиқарилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида эндокринологик хизмат кўрсатувчи янги замонавий ва қулайликларга эга диспансер биноси, Хоразм вилоятида бўлса қўшимча бинолар қурилди. Улар ўзларидаги мавжуд замонавий асбоб-ускуналар орқали юзага келган масалаларни ижобий ҳал қилишади.

Тиббий ёрдам сифатини ошириш ва тўғри ташкил қилиш бўйича марказимиз жойлардаги диспансерлар мутахассислари учун мунтазам равишда конференция ва семинарлар ташкил этишади, уларни тайёрловдан ўтказиш учун «иш жойидан кетмаган ҳолда» тизимида ишлашади.

 

Сизнинг фикрингизча, бу масаларнинг ечими қандай натижа беради?

– Бу борада фақатгина ўз фикримни билдиришим мумкин. Келажакда диспансерларни нафақат сақлаб қолиш, балки кенгайтириш ҳам зарур деб ўйлайман. Аммо қарор қабул қилиш менинг ишим эмас. Натижа қандай бўлишини ҳам тахмин қилмоқчи эмасман — ҳаммасини вақт кўрсатади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей