ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги туғилган чақалоқлар...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги туғилган чақалоқларда геморрагик касалликларнинг олдини олиш учун самарали усулни амалга оширади

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар шу мақсадда бир миллиард сўм маблағ ажратишади.

Янги туғилган чақалоқларда геморрагик касалликлар бола ҳаётининг 24 ва 72 соатларида содир бўлади. Бу кўпинча К витамини етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Унинг етишмовчилиги натижасида жигарда ивувчанлик ҳосилалари ишлаб чиқарилиши камайишига олиб келади. Касаллик қон кетиши тўхтамаслиги хавфини оширади. Сабаби витамин захираси камайганлиги билан намоён бўлади. Бу витамин йўлдош орқали қийин ўтади, у сут таркибида ҳам кам бўлиши мумкин ва ҳали ичак бактериялари учун зарур флора ишлаб чиқилгани йўқ.

Бироқ касалликни овқатланиш рационига К витаминини қўшиш орқали осон йўл билан бартараф этиш мумкин. Шунга кўра ташхиснинг замонавий стандартлари ва даволашда бу препарат болаларга профилактика тариқасида берилади.

 

Маълумот учун:

 

К витамини ёғда эрувчи витамин ҳисобланади, оз миқдорда жигарда тўпланади. У ёруғликда ва ишқорли эритмаларда парчаланади. Витамин К қон ивиши меъёрида бўлиши учун ҳам зарур. У, шунингдек, суяклар шаклланиши ва тикланишида муҳим роль ўйнайди, кальций билан кристалланадиган суяк оқсили — остеокальцин синтезини таъминлайди. У остеопорознинг олдини олишга ёрдам беради, организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнини тартибга солишда иштирок этади. К витамини организмга асосан озуқа маҳсулотлари орқали ўзлаштирилади, қисман ичак микроорганизмларида ҳосил бўлади. Озуқа маҳсулотларидаги витаминнинг сўрилиши сафро иштирокида содир бўлади. Биологик фаоллигига кўра синтетик дори воситаси ҳам К1 витаминининг табиий хусусиятларини сақлаб қолади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей