ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги стерилизация хизматини з...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги стерилизация хизматини замонавийлаштиради

Яқин икки йил ичида 73,06 миллион доллар ва 30 миллард сўм маблағ тиббий стерилизация анжомлари сифатини яхшилаш ва тиббий муассасаларда қон орқали инфекция юқишининг олдини олишга йўналтирилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қон орқали юқувчи инфекциялар — бу касал кишининг қони орқали ўтадиган вируслар. Бундай касалликлар кўпайиб бормоқда, уларнинг ҳар бири етарли даражада жиддийдир. Хусусан, қон орқали одамнинг иммун танқислиги вируси ва В ва С гепатит кўринишлари, сифилис касалликлари юқади. 

Санэпидемназорат мутахассис ходимлари фикрига кўра, илм-фан ва технологиянинг ютуқларига қарамай, тиббий ва косметик хизматлар кўрсатишда хавф даражаси олдингидек юқори бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, бугун инфекциянинг олдини олишга юқори даражада ёрдам берадиган замонавий ускуналар кенг қўлланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мавжуд имкониятдан тўлақонли фойдаланиш учун, шунингдек, қон орқали юқадиган инфекциялар профилактикасини яхшилаш мақсадида кенг-қамровли режа асосида 2016–2017 йилларда соғлиқни сақлаш муассасаларига замонавий асбоб-ускуналар тақдим этади, шу жумладан, стерилизация бўлимлари учун ҳам.

Ускуналар «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида сотиб олинади. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ускуна воситаларини ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳалар орқали ҳам қўлга киритади.

Қайси муассасаларга янги стерилизация асбоб-ускуналари берилиши ҳақида UzbekistanToday мухбирига Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидимиология назорати бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова гапириб берди.

– Бу йўналишда янги стерилизация ускуналари 157 туман марказий шифохоналари ва кўп тармоқли поликлиникалар, 54 та шаҳар марказий шифохоналари ва кўп тармоқли поликлиникалар, 155 та оилавий поликлиникалар ва 122 та янги қишлоқ врачлик пунктларига етказиб берилади.

 Тадбир режасида болалар ва катталарга хизмат кўрсатувчи вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини, санитария-эпидимиология назорати хизмати муассасаларини жиҳозлаш ҳам кўзда тутилган.

Ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатувчилар ва гемодиализларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар беришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей