ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги қон хизматини такомиллаш...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қон хизматини такомиллаштиришга киришди

Янги дори воситаларининг яратилиши соғлиқнинг сақлаш тизимининг қон маҳсулотлари билан боғлиқлигини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Бироқ улар ҳали ҳам кенг доирадаги тиббий ёрдам турлари билан таъминланишни талаб этади, шу сабабли уларни сотиб олиш масаласи долзарблигича қолади.

Қон қуйиш марказларини модернизация қилиш бўйича олдинги йирик лойиҳани амалга ошириш ишлари уч йил илгари якунланганди. Ўшанда «Она ва бола саломатлигини яхшилаш» лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликда Гемотология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти республика қон маркази ва ҳудудлардаги олтита қон станциялари қайта таъмирланганди. Ушбу марказлар қон маҳсулотларини йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланганди. Ўшанда бу марказлар беморларнинг қон орқали ўтадиган вирусли касалликни юқтириб олиши олдини оладиган янги ускуналар билан жиҳозланганди.

Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қон хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида навбатдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади. Яқин вақт ичида бу ишларга 4,62 миллиард сўм ва 9,9 миллион маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар қон қуйиш биноси капитал таъмирланади. Таъмирлаш ишлари шу йилнинг охиригача тугатилиши мўлжалланаяпти.

9 та минтақавий ва 3 та республика қон қуйиш станциялари замонавий ускуналар билан жиҳозланиши кўзда тутилаяпти.

Лойиҳа доирасида қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий технологиялар асосидаги янги ускуналар сотиб олинади.

Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги қон хизмати марказлаштириш курсини давом эттирмоқда. Вилоят станцияларида қон олишни ташкиллаштириш учун махсус транспорт — мобиль донор хоналари келтирилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари