ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги одам папиллома вирусига ...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги одам папиллома вирусига қарши вакцина жорий этишни режалаштираяпти

Вирусология илмий-тадқиқот институти мутахассислари скрининг натижалари бўйича папилломавирус инфекцияси тарқалишини ўрганишди.

Инсон папиллома вируси – жинсий йўл орқали ўтадиган энг кўп тарқалган инфекциялардан бири. Аёлларнинг деярли 80 %и бу инфекцияни юқтириб олишган. Унинг олдини олиш учун текширувлар қамрови камлик қилиши ташвишланарли жиҳатдир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистонда яқин вақт ичида ОПВга қарши вакцина жорий этиш режалаштирилаяпти, бунинг учун касаллик даражасининг ҳақиқий ҳолати керак.

Шу мақсадда Вирусология илмий-текшириш институти мутахассислари ўтказган тадқиқот натижалари ҳақида ушбу муассаса директори ўринбосари Ринат Латипов сўзлаб берди.

– Бизнинг тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатдики, ОПВ инфекцияларининг тарқалиши ўрта даражаси бутун дунёда тарқалганлиги ўрта даражаси билан мос келади. Буни оппортунистик скрининг орқали аниқладик. Вируснинг гуруҳлар ва зич жойлашган аҳоли орасида тарқалишида хилма-хиллик кузатилади.

Бироқ шуни қайд этиш лозимки, скрининг доирасида олинган маълумотлар Ўзбекистон аёллари ўртасида тарқалганлик даражасининг реал суратини акс эттирмайди, улар фақат долзарб муаммо тадқиқотлари келажагини кўрсатади.

Бугунги кунда папиллома инфекцияси тарқалишини баҳолаш учун скринингнинг муқобил усулларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Шунингдек, папиллома вируси инфекциясига қарши вакцинациялаш самарадорлигини ҳам назорат қилиш лозим. Бу 17 ёшгача бўлган гуруҳларда инфекция тарқалишини баҳолаш имконини беради.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей