ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги навбатдаги умуммиллий ти...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги навбатдаги умуммиллий тиббий кўрикка старт берди

Бу сафарги анъанавий тиббий кўрик «Ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолмайди!» шиори остида ўтмоқда.

Бу каби акциялар анъанага айланиб бормоқда. Улар турли ижтимоий-тиббий дастурларни қамраб олган тиббий кўрикларни бирлаштиради, бироқ айни пайтда, энг аввало, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, пенсионерларга тиббий хизмат сифатини ошириш йўналишини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Шу билан бирга соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар, ушбу акцияга жалб этилган шифокорлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамма учун ҳеч қандай чегарасиз очиқдир. Барча маслаҳат ҳамда даволаш жараёнлари бепул амалга оширилмоқда.

Бу акция давомида вилоят ва республика тиббиёт муассасалари, илмий-текшириш институтлари ҳамда тиббий олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хизмат сафари уютиришади ҳамда аҳолини қабул қилишади.

Ушбу ҳафтада бошланган акцияда 300га яқин олимлар ва республика миқёсидаги тиббиёт муассасаларининг юқори малакали шифокорлари қатнашади. Тадбирларга жалб этилган мутахассислар орасида хирург, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, оториноларинголог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог, дермато-венерологлар бўлиб, улар жами 22 йўналишдаги мутахассислардир.

Таклиф этилаётган тиббий кўрикдан унумли фойдаланиш мақсадида кўриклар янги икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда, вилоят тиббиёт муассасалари туман тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида ўз ҳудудларида текширишларни ўтказишади. Уларнинг вазифалари қаторига қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникалар шифокорлари билан бирга энг узоқ ва етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларигача бориш, ўша жойнинг ўзида текширишларни ўтказиш, тиббий ёрдамга муҳтожларга замонавий кўчма диагностика аппаратлари — флюромобиль, УЗИ ва ЭКГ хизматларини кўрсатишдир. Ушбу босқич натижасига кўра, мамлакатнинг ўн минглаб аҳолиси тавсиялар ҳамда зарур кўрсатмаларни олишади.

Текширилганлар орасида оғир касалликларга учраганлари қоидага кўра республика мутахассислари иштирокида алоҳида кўрикдан ўтказилади. Шифокорлар консилиуми натижаларидан келиб чиққан ҳолда улар учун марказда махсус клиникаларда тиббий ёрдам кўрсатишга қарорлар қабул қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу акция олдингиларига қараганда самаралироқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Бунга сўнгги йилларда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури асосида олиб борилган ишлар имконият яратиб беради. Биргина ўтган йилнинг ўзида 141 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш, қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш учун 500 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Андижон, Бухоро вилоятларидаги кўптармоқли тиббиёт марказлари, Қарши ва Самарқанд шаҳарларидаги кўптармоқли болалар тиббий марказлари, шунингдек, респубкамизнинг баъзи туманларидаги тиббий уюшмалар қайта қурилди ҳамда фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ врачлик пунктларини замонавий диагностик ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш ишлари якунига етказилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей