ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги асосий дорилар рўйхатини...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги асосий дорилар рўйхатини ўзгартирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий дорихоналарда албатта бўлиши шарт асосий дори воситалари рўйхатини янгилади.

«Асосий дори воситалари рўйхати»нинг олдинги намунаси 2013 йилнинг декабрь ойида тасдиқланганди. 2016 йилнинг январь ойида эса унга ўзгартириш киритилди. Юқоридаги вазият юзасидан Uzbekistan Today мухбири «Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сиёсати маркази» бўлими бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова билан суҳбатлашди.

–  Асосий дори воситалари рўйхати ўзида соғлиқни сақлаш тизимининг базасида умумий даволашда энг кенг тарқалган, ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал талаб этиладиган дори воситалари рўйхатини ифодалайди. Амал қилиш консепциясининг асосини тиббиёт амалиётида кенг кўламда қўллаш чекланган дори воситалари сони ташкил қилади. Улар клиник кўрсатмаларни ҳисобга олиб, диққат билан танланиши, дори-дармонлар билан таъминлашга ёрдам бериши, тўғри тавсия қилиниши ва нархлар ошиб кетмаслигининг олдини олиши керак. Дори-дармонлар рўйхатга муайян ишлаб чиқарувчининг маҳсулотини тарғиб қилишнинг олдини олиш учун халқаро патентланмаган номлари бўйича киритилган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра янги турдаги дори-дармонлар ҳар икки йилда мамлакатдаги касалликга чалиниш вазиятини ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилади. Рўйхатга муайян дори турини киритиш ва чиқариш учун даволашда дорининг аҳамияти, хавфсизлиги, самарадорлиги ва харажатлари қиёсланиб, далиллар асос қилиб олинади.  

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган 28-сонли янги рўйхатнинг олдингисидан фарқи шундаки, у уч қисмдан иборат: асосий дориларнинг умумий рўйхати, вояга етмаганлар учун ва ўсимликлардан тайёрланадиган дорилар рўйхатлари. Олдинги рўйхатдаги хорижда ишлаб чиқариладиган 36 та дори тури чиқариб ташланди. Янги рўйхатга хорижда ишлаб чиқариладиган 30 та ва 14 та ўзимизда ишлаб чиқариладиган дори-дармон тури киритилди.

Асосий дори воситалари рўйхати 37 та фармакотерапевтик гуруҳга ва 101 та фармакотерапевтик кичик гуруҳларга мансуб бўлган 378 турдаги дори воситаларини ўз ичига олади. Улардан 168 таси ёки 45 %и мамлакатимиздаги фармацевтик муассаларда ишлаб чиқарилади.

 Вояга етмаганлар учун мажбурий тартибда мавжуд дорилар рўйхати 330 та дори воситаларидан ташкил топган, улар 35 та фармакотерапевтик гуруҳларга ва 88 фармакотерапевтик кичик гуруҳларга мансуб. Улардан 160 таси ёки умумий миқдорининг 48 %и мамлакатимизда ишлаб чиқарилади.

Асосий дорилар рўйхати ўз ичига олган дори воситаларидан 52 номдаги дори воситалари ўсимликлардан олинади, улар 11 та фармакотерапевтик гуруҳ ва 23 та фармакотерапевтик кичик гуруҳга мансуб. Улардан 49 таси ёки умимий миқдорнинг 94 %и мамлакат фармацевтик корхоналарида ишлаб чиқарилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей