ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш вазирлиги акушер-гинекологлар ва б...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги акушер-гинекологлар ва болалар шифокорларини қайта тайёрлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги II чоракдан акушерлар, гинекологлар ва педиатрларнинг малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширишга киришади.

Мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалаларини ҳал қилиш, амалиётда замонавий ускуналардан фойдаланишни ўргатиш назарда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга ошираётган бу лойиҳанинг диққат марказида акушер-гинекологлар, неонатологлар, анестезиологлар, реаниматоллар, акушер ва ҳамшираларни қайта тайёрловдан ўтказиш вазифаси турибди.

Дастурнинг таълим қисмига киришишдан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги аёллар ва чақалоқларга ёрдам кўрсатишда сўнгги бир неча йиллар мобайнида хориж тажрибалари асосида ишлаб чиқилган стандартларни жорий этиш бошланишини тасдиқлашни режалаштираяпти. Шунингдек, турли даражада бемор болаларга ёрдам кўрсатишни ҳам ўз ичига олади.

Буларнинг натижасида аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ошиши, келгусида оналар ва болалар ўлими ҳолати пасайиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги KfW-банк ва GIZ билан ҳамкорликда 2019 йилгача давом этадиган бошқа чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширишни ҳам бошлайди.  Унда республика ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари тиббиёт ходимлари салоҳиятини қайта тайёрлаш йўли билан кўтаришга йўналтирилган. Республика етакчи клиникалари мутахассислари ва Германия педиатрлари болаларга юқори технологияли ихтисослашган ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитишади. Бу тадбирнинг бошқа қисми тиббиёт ва техник ходимларининг замонавий юқори технологияли тиббий ускуналарда ишлашда малакасини оширишга йўналтирилган.

Бу чора-тадбирлар мажмуасида соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларини она-бола саломатлиги соҳасида таҳлил ўтказиш ва тадбирларни ташкил этиш борасида қайта тайёрлаш масаласи кўриб чиқилади. Чақалоқларни ва болаларни парваришлаш курсидан 150 та тиббиёт ходими ўтади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей