ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати: гўзаллик салонла...

Санитария-эпидемиология назорати: гўзаллик салонлари ва косметология хоналари текширувдан ўтишади

Санитария-эпидемиология назорати сартарошлик ва косметолог хоналари фаолият кўрсатиш қоидаларини кучайтиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2016 йилнинг биринчи чораги якунидан сўнг гўзаллик салонлари ва косметология хоналари санитария-эпидемиология назоратининг янги тартибдаги қоидаларига биноан фаолият юрита бошлайди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016–2017 йилларда қон орқали юқадиган инфекцияларнинг олдини олишга мўлжалланган қатор тадбирлар режаси янада такомиллаштирилди. Бунда қон орқали юқадиган инфекциялар тарқалиши билан боғлиқ маиший хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи идоравий ҳуқуқий базани такомиллаштириш энг муҳим йўналишлардан биридир», – деб изоҳ беради санитария-эпидемология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова. У Uzbekistan Today мухбирига ҳозирги вақтда мутахассислар ишлаётган лойиҳа ҳужжатлари ҳақида гапириб берди.

– Ҳозирги пайтда гўзаллик салонлари ва косметология хоналари фаолиятида қон орқали ўтадиган инфекция тарқалишининг олдини олиш учун санитария қоидалари ва меъёрларини такомиллаштириш давом этаяпти.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий косметология хизмати фаолиятини тартибга солишни ҳам режалаштирмоқда. Ҳукумат қарорида бир марталик асбоблар кўламини кенгайтириш ва дизенфекция қилиш чора-тадбирларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Барча санаб ўтилган муассасаларда стерилизация бўлими очишни тавсия қилиш режалаштирилаяпти. Чунки жамоатчиликка хизмат кўрсатиш жараёнида асбоб-ускуналар ва материалларни дизенфекция меъёрларига мувофиқ зарарсизлантириш лозим.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей