ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёлларни умумм...

Қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёлларни умуммустаҳкамловчи поливитаминлар махсус мажмуи билан таъминлаш давлат дастури давом эттирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлигида озиқ-овқат таркибида микроэлементлар етишмовчилиги сабабли келиб чиқадиган касалликларнинг оммавий профилактикаси ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

Унни темир моддаси билан бойитиш (фортификациялаш)га 2,5 миллион доллар ва тузни йодлашга эса 119,2 минг доллар маблағ йўналтирилади. Яъни, темир моддаси, фолий кислотаси, йод ва бошқа микроэлементлар етишмовчилиги касалликлари профилактикаси билан боғлиқ дастур амалга оширилиши давом эттирилади.

Қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёлларни умуммустаҳкамловчи поливитаминлар махсус мажмуи билан таъминлаш давлат дастури давом эттирилади. Бу дастур жорий йилда 400 мингдан ортиқ аёлнинг фойдасига иш олиб боради. Уларга поливитаминлар сотиб олиш учун Давлат бюджетидан 3,3 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади.

Болаларнинг бўйи ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган А витамини етишмаслигини 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган оралиқдаги болаларни махсус дори билан таъминлаш орқали қопланади. Ушбу дастурни амалга оширишда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ЮНИСЕФ кўмаклашади. Лойиҳа баҳоси 129,0 минг доллар.

«Соғлом авлод учун» жамғармаси бўлса мамлакатнинг институционал ва даволаш-профилактика муассасалари беморлари учун 300 минг сўмлик витаминлар билан бойитилган сабзавотли шўрваларни сотиб олади.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилда ЮНИСЕФ кўмагида озиқ-овқатни яхшилаш ва микронутриентлар етишмаслиги профилактикаси соҳасида тадқиқотлар олиб боришни режалаштирмоқда. Аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мажмуини амалга ошириш ва қўшимча чораларни қабул қилиш, объектив баҳолаш дастури йўлга қўйилади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей