ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Пойтахтимизда эндовизуал жарроҳлиги бўйича янги ўқ...

Пойтахтимизда эндовизуал жарроҳлиги бўйича янги ўқув маркази очилди

Янги ўқув маркази Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тиббиёт ходимлари эндовизуал жарроҳлик амалиётининг афзалликлари ҳақида қайта-қайта такрорлашади. Шунинг учун ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги улар учун клиникаларни жиҳозлашда давом этмоқда. Шу билан бирга, олдинда ушбу асбоб-ускуналардан самарали фойдалана оладиган  кадрларни тайёрлаш масаласи ҳам бор. Бунинг учун махсус тренажёрлар билан жиҳозланган махсус ўқув маркази яратилмоқда. У ерда шифокорлар эндовизуал асбоб-ускуналари  билан иш тажрибаларини оширишлари мумкин.

Бундай марказнинг дастлабкиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида, иккинчиси Республика болалар кам инвазив ва эндоскопик хирургия илмий-амалий марказида очилган. Яқинда эса Республика перинатал марказида “Эндовизуал гинекология ва неонатал жарроҳлик” ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказ очилиши доирасида “Оператив гинекологияда лапараскопия ва гистероскопия” мавзуига бағишланган маҳорат-дарслари ўтказилди. Уни ўтказиш учун Москва вилоят Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институтининг етакчи илмий ходими, эндоскопик хирургия бўлими мудири, профессор Алексей Попов таклиф этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей