ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Поликлиникалар стоматология хоналарига давлат томо...

Поликлиникалар стоматология хоналарига давлат томонидан янги асбоб-ускуналар берилади

Жорий йилда «Саломатлик–3» лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар марказий тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиникаларда 980 та стоматология хоналари учун асбоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон стоматологик хизматлари бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бериш мақсадида ўз устида ишлаётган тиббиёт муассасаларининг ташкилий шаклидир.

Аста-секинлик билан  шаҳар ва туман марказий поликлиникалари ихтисослашган хоналари, стоматологик клиникаларда тобора яхши томонга ўзгаришлар сезилмоқда.

Биринчи навбатда давлат тиббиёт муассасаларидаги стоматология хоналари энг кенг тарқалган касалликларда беморларга ёрдам кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни  олади, – деб таъкидланади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларида.

Энг кенг тарқалган тиш касалликлари рўйхатида кариес ва пародонтит биринчи ўринни эгаллайди, ўз вақтидаги ташхис ва даволаш беморларга узоқ вақт соғлом табассумини сақлаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Бутун дунё бўйича 60–90 % мактаб ёшидаги болалар ва деярли 100 % катта одамларда тиш кариеси кузатилади, бу касалликлар кўп ҳолларда оғриқ ва ноқулайликларга олиб келади. Оғир пародонтит (милк касаллиги) ўрта ёшлардаги 15–20 % (35–44 ёшлар) одамларда кузатилади. Бу касалликларнинг иккаласи ҳам тишга зарар етказувчи асосий сабаблардан биридир. Табиий тишларни тўлиқ йўқотиш кенг тарқалган, айниқса, кекса кишилар орасида. Дунё миқёсида тахминан 30 % 65–74  ёшдаги одамлар ўз тишларини бутунлай йўқотишган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей