ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Пластика нега ҳаммага ёрдам бермайди?

Пластика нега ҳаммага ёрдам бермайди?

Ажинларини йўқ қилишни истамаган, бунинг учун  ҳамма чораларни  кўришга  тайёр  бўлмаган  аёлларнинг ўзи йўқ. Бироқ, бу ҳаракат ҳар доим ҳам исталган натижага  юз фоиз эришишга олиб келмайди. Республика дерматология  ва венерология ихтисослашган илмий-амалий  тиббий  маркази  тадқиқтчилари нима учун  шундай бўлишини тушунтиришди.  

Тадқиқотчи-шифокорлар нега  косметологларимиз  томонидан кенг ишлатиладиган  барқарорлаштирувчи гиалуронли кислота асосидаги  филлерлар ҳамманинг  ҳам юзидаги  чуқур  ажинларни текислай олмаслиги  ҳақида сўзлаб беришди.

Буни аниқлаш учун  дерматология  ва  венерология  республика  ихтисослашган  илмий ишлаб  чиқариш  марказида   тадқиқотлар ўтказилди.  

Тадқиқотларда 35 та  мижоз  - 30 та аёл ва  5 та эркак қатнашди.,иштирокчиларнинг  барчаси 25-35 ёш, 35-45 ёш  ва 45 ва ундан  катта ёшдагилар  гуруҳларига  ажратилди.Уларнинг  барчаларига ажинларни  текислаш учун барқарорлаштирилган  гмалуронли кислотали 0,7 мл. филлердан инъекция қилинди,12-20 кундан  кейин 0,3 мл препарат коррекция  қилинди. Натижалар 30 кундан  кейин  баҳоланди.   

Натижада мутахассислар  катта  ёшдаги мижозларга инъекция камроқ  таъсир кўрсатади, деган  ҳулосага келишди, бу коллаген матрикас гемостазининг бузилиши оқибатидир, у  тери деформацияси  ва юпқалашишига олиб келади ва ташқаридан киритилган барқарорлашган гилауронли кислотанинг биодеградациясига  таъсир кўрсатади.

Мана шунинг учун  косметологиянинг замонавий технологиялари барча ёшдагиларга ҳам бирдек  таъсир кўрсата  олмайди. Бироқ шу билан бирга, тадқиқотлар натижасида  барча мижозларда мутлақо яхшиланган кўриниш   кузатилган.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари