ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Озиқ-овқат маҳсулотлари назорат остида бўлади

Озиқ-овқат маҳсулотлари назорат остида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ноябрь ойида тайёр овқатланиш маҳсулотларидаги соф қанд-шакар, туз, тўйинтирилган ҳамда трансёғли кислоталар ва озиқ-овқат қўшимчалари миқдорининг хавфсиз даражаларини регламентини белгилаб беради.

Мазкур меъёрлар “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган гигиена талаблари” номли амалдаги санитария қоидалари ва нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли орқали тасдиқланади.

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасининг изоҳ беришича, керагидан ортиқ қўлланилаётган ушбу барча моддалар табиий моддалар алмашинувини бузиши баробарида улар қатор сурункали ва хавфли касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.

Шу билан бирга, озиқ-овқат саноати ривожланиши биланоқ инсонлар деярли чекланмаган миқдорда ушбу моддалардан фойдалана бошладилар. Уларнинг йўл қўйилган меъёри билан фойдаланишнинг миқдорини балансга келтириш учун маҳаллий қонунчиликда ҳалигача мавжуд бўлмаган чекловни киритиш зарур.

Бугунги кунда мутахассислар ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқишни ниҳоясига етказишмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари