ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / “Ўзфармсаноат” доривор ўсимликлар асосида препарат...

“Ўзфармсаноат” доривор ўсимликлар асосида препаратларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширади

“Ўзфармсаноат” Давлат акциядорлик компанияси доривор ўсимликлар асосида препаратлар ишлаб чиқариш бўйича уч йилга мўлжалланган лойиҳани амалга оширади. Бунинг учун ўрмон хўжаликларига оид 10 миллион гектар ерни фермерлик мулклари учун ажратиб, доривор ўсимликлар экишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида экинзорлар яратилади, хорижий сармоялар асосида фармацевтик корхоналар ишга туширилади.

Жорий йилнинг охирида ва кейинги йилнинг бошида мазкур дори воситаларининг ишлаб чиқарилиши бошланади. Ушбу лойиҳа 2015 йилда “Ўзфармсаноат” Давлат акциядорлик компанияси томонидан режалаштирилган жами 48 та лойиҳадан биридир. Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 222 миллион долларни ташкил қилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей