ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда қанд касаллигига қарши препаратлар ...

Ўзбекистонда қанд касаллигига қарши препаратлар дозасини камайтириш усули топилди

Ўсимликлар кимёси институти олимлари қондаги қанд моддасини камайтириш учун янги дори воситаси ишлаб чиқдилар.

Олимлар аюлин деб ном берган янги препарат инсулин самарасини кучайтиради, жигардаги глюкоза утилизациясини оширади, углевод-гликоген заҳиралари ҳосил бўлишига ёрдам беради, организмда оксидланиш-тикланиш жараёнини тартибга солади, жигарнинг функционал фаоллигини яхшилайди. Аюлинни Глибенкламид, Антидиаб ва инсулин препаратлари билан бирга қабул қилиш қанд касаллигига қарши дори воситалари дозасини камайтириш имконини беради. Аюлин самараси бўйича метаболик турдаги бошқа препаратлар таъсиридан устун ва организмни мустаҳкамловчи самараси билан уларга нисбатан фойдалидир. Препарат катта ёшдаги шахсларнинг ҳаётий фаолиятини, шунингдек жисмоний ва ақлий қобилиятини оширади. У организмдаги углевод, липид, оқсил алмашинувига яхши таъсир кўрсатади, оксидланишни камайтириш ҳусусиятига эга.

Аюлин препаратининг бозорга чиқиши билан қанд касаллигига қарши қабул қилинадиган дориларининг кунлик дозасини камайтириш имконини берувчи углевод алмашинувини тўғрилашнинг янги воситаси пайдо бўлади. Ҳозирги вақтгача лаборатория ва клиникагача бўлган фармако-токсикология тадқиқотлари олиб борилди. Аюлинни клиник синовлардан ўтказишга руҳсат олиш учун илмий-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей