ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда ОИВ инфекциясининг тарқалиши қандай к...

Ўзбекистонда ОИВ инфекциясининг тарқалиши қандай камаймоқда?

Жорий йилда Ўзбекистонда ҳар йили рўйхатга олинадиган одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланган янги беморларнинг камайиш тенденцияси кузатилди.

Ҳозирча бу унчалик катта фарқ эмас. Агар биз буни ўтган ва жорий йилнинг шу даврига нисбатан солиштирсак, унда бу йил 70 нафар кишига қисқарганлиги аниқланди. Республика Орттирилган иммунитет танқислиги синдромига қарши курашиш маркази директори ўринбосари Дилдора Мустафаева “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.  

– Касалликни камайиши – бу янги тенденция. Бироқ бир неча йил давомида яна касаллиги аниқланган беморлар сони йилда тўрт минг одамдан ошмаяпти. Бунинг барчаси, шак-шубҳасиз, аниқ мақсадли дастурлар амалга оширилиши натижасидир.

Мамлакатимизда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида унинг филиаллари мавжуд. Ушбу муассасалар замонавий диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Аҳолига қулайлик яратиш учун 59 та туманлараро диагностика лабораторияси ташкил этилган.

Илгари беморлар дори учун вилоят марказига боришлари керак бўларди. Энди эса уларни турар жойи бўйича инфекцион шифокоридан олиш мумкин. Амалиётда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қиладиган барча инновациялар жорий қилинмоқда. Масалан, 2006 йили республикада ретровирус терапияси энди бошланган даврда бемор 1 сутка давомида дорининг 12 та капсуласи қабул қилиши зарур бўлган бўлса, бугунги кунда эса уйқу олдидан бир дона қабул қилишнинг ўзи кифоя.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей