ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда илк марта қошни кўчириб ўтказиш опера...

Ўзбекистонда илк марта қошни кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорларининг айтишларича,  бундай операциялар қошларнинг сийраклашиши муаммосига дуч келган одамларга ёрдам бериши мумкин.

– Қошлар тўкилиши муаммоси эркакларда ҳам, аёлларда ҳам учрайди, – дейди Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов. – Қошларнинг сийраклашиши ёки умуман йўқолиши бир қатор сабаблар оқибатида содир бўлиши мумкин. Бугунги кунда амалиётда бу муаммо билан муваффақиятли курашиш имконини берувчи янги технологиялар пайдо бўлган.

Тиббиёт марказида қошларни кўчириб ўтказиш бўйича операциялар ўтказилмоқда. Бу операциялар қошларнинг табиий кўриниши тикланишига ёки янгисининг шаклланишига имкон беради. Донорлик сочлари мижознинг энса қисмидан олинади.

Илҳом Раҳимовнинг сўзларига кўра, биринчи мижозлар 26-38 ёшлардаги тўрт нафар аёл бўлди. 1-1,5 ой давомида мижозларнинг барчасида кўчириб ўтказилган сочларнинг тўкилиш ҳолатлари кузатилади. Бу ҳар бир соч илдизининг ҳаёт цикли билан боғлиқдир. Бироқ операциядан кейин учинчи ойда кўчириб ўтказилган қошлар ўрнашиб, уларнинг ҳаёт цикли табиий қошларники билан бир хиллашган.

Олинган натижалар шифокорларга “FUT” технологияси бўйича сочларни кўчириш қош соҳасида соч қопламасининг қисман ёки тўлиқ йўқолишида энг самарали коррекция усули эканлигини тасдиқлаш имконини беради.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей