ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда илк бор мия фалажи билан оғриган бола...

Ўзбекистонда илк бор мия фалажи билан оғриган болалар операция қилинди

Республика нейрожарроҳлик илмий марказида Ўзбекистонда биринчи марта мия фалажи билан касалланган болалар операция қилинди. Илгари бу хилдаги операциялар фақат Европа, Осиёнинг етакчи мамлакатларида ва Америка Қўшма Штатларида амалга оширилар эди.

Ўзбекистонда ҳар йили 800 тагача бу касалликнинг янги ҳолати рўйҳатга олинади, 18 ёшгача бўлган беморларнинг умумий сони 40 000 га етди. Бу ўринда айтиш жоизки, вақтидан анча илгари туғилган гўдакларни парваришлаш технологияси ривожланиб кетгани ва улар амалга тадбиқ этилаётгани болаларда мия фалажи учраши частотаси ўсишига таъсир кўрсатди ва бу кўрсаткич ҳар мингта чақалоққа 5-7 тагача тўғри келмоқда.

Болаларда мия фалажи ҳаракатлантирувчи аппарат иши бузилиши билан боғлиқ ва беморлар ҳаракатланишда қийналади.Тиббиёт ҳамиша уларга жарроҳлик йўли билан ёрдам беришга ҳаракат қилган ва беморларнинг ҳаракатланишларини сезиларли даражада яхшилаган. Шундай операциялардан бири ҳозирги кунда Ўзбекистонда тадбиқ этилаётган “орқа селектив ризотомия”дир.

Бу технологияни биринчи бўлиб, Республика Нейрожарроҳлик илмий маркази мутахассислари амалда қўлладилар. Операциянинг моҳияти патологик жараёнда қатнашадиган орқа миянинг сезувчан томирларини олиб ўтишдир.Жарроҳлик аралашуви асаб толалари ва тўқималари фаолиятини назорат қилиш имконини берувчи махсус тиббий аппаратура назорати остида амалга оширилади. Тўққиз ёшли Камолиддин амалиёт қўлланган биринчи бемор бўлди.Операция муваффақиятли ўтди.Шифокорлар мия фалажи оқибатида юзага келган катта миқдордаги аномалияни бартараф этиб, боланинг юришини яхшилашга эришдилар.

Врачларнинг айтишларича, бу хилдаги операцияни шу йўл билан даволаш ҳақида хулосага келингандан кейин дарҳол амалга ошириш мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей