ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда икки йил ичида аллергик ринит билан к...

Ўзбекистонда икки йил ичида аллергик ринит билан касалланганлар сони 7 фоизга ошди

Ўзбекистон аллергологлари етти йил давомида гипоташҳис ҳолатлари миқдорини 42 фоизга,   аллергик ринит бўйича операциялар сонини 37 фоизга қисқартиришга  муваффақ бўлдилар.

Бу ҳақда Uzbekistan Today порталига берган интервьюсида Республика  илмий-ихтисослашган  аллергия   маркази директори, Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг бош аллергологи  Озодбек  Назаров  маълум қилди.

Озодбек Ахмедович, мамлакатда  аллергик  касалликлар билан хасталанган беморлар сони ўсиши кузатилаётгани тўғрими?  

– Афсуски, ҳа.  Ўзбекистонда, бутун дунёдаги каби аҳоли ўртасида аллергия  касалликлари доимий равишда ўсаётгани кузатилмоқда.   Масалан,   2012 йилдан  2014 йилгача  бўлган даврда  аллергик ринит билан хасталанган беморлар  сони 7 фоизга ошди. Айниқса 10-15 ёшли  болалар ўртасида бу касаллик 2,8 баравардан  кўпроқ ўсган.  Кўрсаткичларнинг ўсиши айниқса Андижон, (66 фоиз), Самарқанд  (45 фоиз), Сирдарё вилоятларида (38 фоиз) юқори.  Аллергик ринитлар бронхиал  астманинг ривожланиши учун  юқори даражада  ҳавф келтириб чиқариб, республикамизнинг кўп ҳудудларида кенг кўламли даволаш-профилактика чора-тадбирлари олиб бориш заруриятини  келтириб чиқаради.

Бугунги кунда  болалар  ва  катталар ўртасида энг кенг  тарқалган  аллергик  касаллик бронхиал астма  ҳисобланади. 2008-2012 йиллар давридаги расмий статистик  ҳисоботга кўра,  республика бўйича  бронхиал астма 1 фоизга ўсгани қайд  этилди. Касалланиш Жиззаҳ вилоятида 1,5 баравар, Буҳоро, Қашқадарё ва Фарғона  вилоятларида 2 баравар республика кўрсаткичидан юқори. Таҳлил қилинган  даврда касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Жиззаҳ  вилоятидаги ўсмирлар  ўртасида 8 фоиз, Наманганда 47,3 фоиз,  Тошкент ва пойтахт вилоятида 51,1 фоизни  ташкил қилди.

Аллергик касалликларга чалинган беморларга  кўрсатилаётган  ёрдам сифатини қандай баҳолайсиз?

– Бугунги кунда  республикада 67 та аллерголог-шифокорлар  фаолият олиб боради, уларнинг 8 таси  тиббиёт фанлари  номзоди, 3 таси  фан доктори, 23 таси олий тоифадаги шифокор ва 18 таси 1-квалификация тоифасига эга. Ишимизда  ҳам ижобий, ҳам салбий   натижалар бор. 

2008 йили Ўзбекистонда  ҳар 200 минг аҳолига бир нафардан  аллерголог-иммунолог бўлиши кераклиги тўғрисидаги меъёр  қабул  қилингандан  кейин, аллергик  касалликлар ташҳиси  ва  даволаш стандартлари жорий этилгандан сўнг гипоташҳис 42 фоизга ва  аллергик  ринит бўйича операциялар 37 фоизга камайди.  

Айни пайтда  мамлакат бўйича ихтисослашган аллергик стационарлар фақат  йирик тиббий марказларда борлиги асосий  муаммо  ҳисобланади. Кўпинча  беморларга жой етишмайди.  Айрим ҳудудларда  ихтисослаштирилган  муассасаларнинг қисқартирилгани аллергик генез  кўрсаткичларида   салбий акс  этмоқда.

Шу билан  бирга  аллергология хизмати  ривожланиш  ва такомиллашишда  давом этмоқда.

Бугунги кунда бизнинг хизматимиз  Республика илмий-ихисослашган аллергия маркази, йирик шаҳарлардаги саккизта  аллергология бўлимларида умумий қуввати катталар учун 195 та, болалар учун 168 та ўрин, 13 та вилоят аллергология  кабинетлари(республика бўйича 26 та кабинет),еттита “аллергия  ва астма” мактаблари бўлган ҳолда   тақдим этилмоқда.

Батафсилроқ  тўхталиш мумкинми? “Аллергия  ва асма” мактаблари касалликларга қарши курашда  қандай  аҳамиятга  эга?  

– Беморларни  ўқитиш уларнинг  яшаш сифатини оширишга  олиб келади  ва кўпларининг ҳаётини қутқаради. Машғулотлар 6 та маърузадан иборат  бўлади, астма-мактаб ишида шифокор,тиббий ҳамшира,  шифокор-физиотерапевт иштирок  этади. Бунда тан олиш керакки, бронхиал астма бўйича  ўлим ҳолатлари ва ногиронликнинг  олдини  олиш учун республикада  бронхиал астма билан касалланган  беморларни даволаш-ташҳис қўйиш тизимини  такомиллаштириш зарур.

Ҳозтрги вақтда  бундай  мактаблар Республика илмий-ихтисослашган аллергология марказида, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Фарғона  ва Қорақалпоғистонда  фаолият  олиб бормоқда.

Келажак  режаларингиз қандай?

 – Биринчи навбатда бу жараённинг барча босқичлари учун аллерголог-мутахассислар тайёрлашни  такомиллаштиришга катта  эътибор  қаратамиз. Семинар, симпозиумлар ва конференциялар  ташкил этиш алоҳида ўрин эгаллайди, улар  доирасида аллергология  соҳасидаги энг илғор ютуқлар тақдим этилади.  Клиник аллергология  бўйича  ахборот-услубий тавсиялар тайёрлаш бўйича  ишларни давом эттирамиз.

Мамлакатда  бронхиал астма билан оғриган беморларни  имтиёзли дорилар билан таъминлаш  бўйича  ягона дастурларни жорий этиш масалаларини ишлаб чиқмоқчимиз.  

Соғлиқни сақлаш  амалиётига аллергия  касалликларини иккиламчи ва учламчи профилактика қилиш тадбирларини, шунингдек “Аллергия ва астма” мактабларида беморларни ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этамиз.

Шу билан бирга  собиқ диспансер  биноси кўп вақт  бўш турмади. Ҳудудни Ўзбекистон Миллий параолимпия ассоциацияси  эҳтиёжлари учун таъмирлашди.

Яқин кунларда  фойдаланишга  топширилиши  режалаштирилаётган бинонинг янги  комплексида   нафақат ассоциация офиси  жойлашади. Бу ерда  шунингдек спортчиларнинг реабилитацияси  ва саломатликларини тиклашлари учун  ҳам шароит яратилади. Жумладан,  бассейн реконструкция қилинди, янги тренажер зал, спортнинг ўйин турларини ривожлантириш учун  очиқ майдончалар барпо этилди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари