ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда болаларни пневмококк инфекциясига қар...

Ўзбекистонда болаларни пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланди

Жорий йил 2 ноябрдан эътиборан мамлакатимизда  пневмококк инфекциясига қарши эмлаш бошланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Вакцина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари эмлаш пунктларида 2, 3 ойлик ва 1 ёшли болаларнинг мушаги орасига юборилади.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, пневмококк инфекцияга қарши вакцина самарали ва хавфсиз ҳисобланиб, унинг таъсири болаларда енгил ўтади ва ўн йилдан кам бўлмаган муддатга фаол иммунитет ҳосил қилади.

Бугунги кунда Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ, юртимиздаги барча болалар 11 та юқумли касалликка қарши эмланмоқда: гепатит В, полиомиелит, туберкулёз, дифтерия, кўк йўтал, қоқшол, қизамиқ, эпидемик паротит, қизилча, ротовирус ва пневмококк инфекциялари. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей