ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистонда диагностикумлар ишлаб чиқарилиши йўл...

Ўзбекистонда диагностикумлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти шифокорларга зарур бўлган “Кардиолипин антигени” диагностикумни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

У сифилис (захм касаллиги) экспресс-диагностикаси учун зарур бўлиб, ушбу касаллик тарқалишининг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баят Абдуллаев мазкур лойиҳа ҳақида батафсил сўзлаб берди.

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказининг маълумотига кўра, ўтган йили Ўзбекистон тери-таносил касалликлари диспансери тизимида Кардиолипин антигени ёрдамида 5 миллиондан ортиқ микропреципитация саралаш реакциялари ўтказилган.

Агар битта диагностика тўплами 1000 та ҳудди шундай таҳлилларни ўтказиш имконини берса, унда бу ўтган йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари томонидан ҳар бири 450 минг сўм турадиган 5 мингта шундай тўпламлар сотиб олинганлигини кўрсатади. Демак, ушбу харидларга 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Бунинг устига барча диагностикумлар хориждан келтирилган.

Ушбу вазиятда импорт ўрнини эгаллаш масаласи ўта жиддий. Ушбу диагностикумни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда асосий муаммо таркибидаги муҳим фосфолипид кардиолипин компоненти етишмаслиги ҳисобланади.

Илгари “Ярим синтетик дори-дармон воситалари технологияси” лабораториясида жуда қийин бўлган фосфолипид ажралиб чиқиш технологиясини оптималлаштириш ва соддалаштириш учун дастлабки тадқиқот ўтказилган. Жорий йилда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг икки йиллик грантини қўлга киритган ҳолда, биз ушбу тадқиқотни олиб боришни фаоллаштирдик.

 Натижада эксперимент муваффақиятли якунланди. Айни пайтда ўзимизнинг препаратларимиздан “Кардиолипин антигени” диагностикумни ишлаб чиқаришни бошлашга тайёр бўлган фирмалар бор. Умид қиламизки, тез орада Ўзбекистон бу диагностикумлар импортидан воз кечиши ёки  уларни қисқартириши мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей