ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги: тиббиёт муассасаларида барчага жой етади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий туман ва шаҳар шифохоналаридаги койкалар сонини қайта кўриб чиқмоқда. Бу эса ҳозирги кунда учраб турган ўринлар етишмаслиги муаммоларини ҳал қилиш имконини беради.

Бугунги кунда “Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда касалликларнинг йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазонини белгилашнинг норматив методи тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган. Аммо мазкур низом ҳамма жойга бирданига киритилмайди. Унинг амал қилиши дастлаб Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг марказий туман (шаҳар) шифохоналарига эксперимент тариқасида татбиқ этилади.

Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг профилли бўлимлари койкаларнинг қуйидаги минимал сони мавжуд бўлган тақдирда ташкил этилади: жарроҳлик, офтальмология, ЛОР ва гинекология, ҳомиладорлар патологияси бўлимлари — камида 15 та койка мавжуд бўлганда, терапия, кардиология, неврология, эндокринология, болалар ва юқумли касалликлар бўлимлари — камида 20 та койка мавжуд бўлганда. Бунда ҳар қайси профилдаги бўлимда койкаларнинг чекланган сони 40 тадан ошмаслиги керак. Бир профилдаги койкалар 40 та ва ундан кўп бўлган тақдирда, ҳар бир бўлимда камида 20 та койка бўлишини ҳисобга олган ҳолда, бир профилдаги иккита ва ундан кўп бўлимлар ташкил этилишига йўл қўйилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари