ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистон дермотологлари юздаги нуқсонларни тузат...

Ўзбекистон дермотологлари юздаги нуқсонларни тузатишда янги воситани синовдан ўтказишди

Охирги пайтларда юздаги қариш жараёнини тузатувчи, пептидлардан ташкил топган янги дори воситаси ишлаб чиқарилгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Маълумки, одатда тери қариши ёшдаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Ёш ўтиши билан терининг тикланиш жараёни қийинлашиб боради. Чунки унда ҳужайра фаолиятининг барча жараёнларини тартибга соладиган пептидларга тааллуқли модда камайиб боради. Ушбу модда ривожланишнинг кўп омилларида иштирок этади. Шу сабабли эстетик тиббиётда ундан фаол фойдаланилмоқда.

Дерматология ва венерология республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази тадқиқотчилари гуруҳи ва «КASMED» хусусий клиникаси унинг юз коррекциясини тузатишдаги самарадорлигини ўрганиб чиқишди.

35 та 1,2 ва 3-босқичдаги беморлар мутахассислар назорати остида бўлишди. Уларнинг ёш тоифалари 25 дан 57 ёшгача. Касалликка чалиниш вақти 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатни ташкил этади. Ҳамма беморларда нотекис ранг, қуруқшаш, юз терисининг юпқалашиши ё дағаллашиши, доғлар, ажинлар, қон томирларнинг юзага чиқиб қолиши кузатилган. Барча қатнашчилар тажриба сифатида К препаратини олишди. Ушбу препаратни япон олимлари инсон йўлдошидан пептидларни ажратиб олиш орқали яратишган.

Даволаш курсларидан сўнг барча беморларда тери ранги ва ўзига хослиги тикланган.  27 та беморда ажинлар камайган, 17 тасида доғлардан халос бўлган, 10 тасида эса гиперпигментли доғлар бутунлай йўқолган.

Шунингдек, шифокорлар унинг ножўя таъсирлари ҳақида ҳам эслатиб ўтишди. Улар инъекциядан 3–4 кун ўтганидан сўнг 50 % беморларда қонталаш нуқталарни кузатишди, аммо бундай нуқталар ҳар қандай мезотерапевтика дориларини татбиқ этишда кузатилади. Даволашдан сўнг 5 та беморда қисқа муддатли қичишиш кузатилди.

Тадқиқотлар натижасига кўра шифокорлар ушбу препаратни тери қаришини секинлаштириш мақсадида қўллаш мумкин деган хулосага келишди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей