ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистон жарроҳлари болаларни операция қилиш ус...

Ўзбекистон жарроҳлари болаларни операция қилиш услубини тубдан қайта кўриб чқиш ниятидалар

Эндовизуаль технологиялар тиббий  кўрсатма  имкон  берадиган  барча операцияларда  қўлланилади.

 Бу ҳақда педиатрия бўйича ўтказилган «Болаларга  ихтисослаштирилган тиббий  ёрдам кўрсатиш соҳасидаги  ютуқлар  ва истиқболлар (ўзбек  модели)»номли  халқаро конференцияда  гапирилди.

 Бугунга  қадар Ўзбекистонда  педиатрияга эндовизуал технологияларни  жорий этувчи  ягона  йирик  марказ Республика болалар  ёшидаги кичик инвазивли ва эндовизуал жарроҳлик илмий-амалий маркази бўлган.  Бир неча йил аввал  Соғлиқни  сақлаш  вазирлигининг  бундай технологияни барча ҳудудларга жорий  этиш тўғрисидаги режалари  маълум бўлгандан кейин у болалар жарроҳларини тайёрлаш базасига  айланди.. Бу йил  жарроҳлар тайёрлашни такомиллаштириш учун бу ерда болалар эндовизуал  жарроҳлиги бўйича ўқув маркази  очилди. Унинг очилиши билан  шифокорлар бола танасининг анатомик  тузилишига ўхшаш  ишланган  замонавий тренажерлар ёрдамида юқори технологияли  жиҳоз-ускуналар билн ишлаш техникасини эгаллашни бошладилар.

  – Биз эндовизуал жиҳоз-ускуналарга эътибор қаратганимизга сабаб  у асоратлар  частотасини тубдан   пасайтиради  ва операциядан  кейинги  реабилитацияни  тезлаштиради, бу эса болалар учун жуда муҳим,- дейди Республика кичик  инвазив ва болалар ёшидаги эндовизуаль  жарроҳлик   илмий-амалий маркази директори Шавкат Салимов. – Бугунги  кунда  мамлакатимизда болалар касалликларини даволашда бу  ускунани  қўллашни кенгайтириш учун яхши имконият юзага келди. Истиқболда,  тиббий кўрсатмалар бўйича мумкин  бўлган барча операциялар айни шундай   амалга оширилиши лозим.

 Ҳозирги пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Германиянинг KfW банки билан ҳамкорликда  амалга ошираётган лойиҳа  доирасида барча вилоятлардаги кўп тармоқли болалар тиббий  марказлари  ва Республика  педиатрия ихтисослашган илмий-амалий тиббий маркази банк томонидан шундай жиҳоз-ускуналар билан таъминланмоқда.

Конференцияда  бу технологияларни янада кўпроқ  жорий  этиш бўйича  долзарб масалалар муҳокама қилинди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей