ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўзбекистон антибиотиклар тўғрисида хабардорликни ...

Ўзбекистон антибиотиклар тўғрисида хабардорликни ошириш кунини нишонлайди

Шифокорлар  ва соғлиқни сақлаш  ташкилотчилари тадбирлар  ўтказиб,уларда  микроорганизмларнинг микробларга  қарши препаратларга  барқарорлиги тўғрисида  ҳикоя  қилмоқдалар.

Бундай тадбирлар  ўтказишга  жалб этилган  экспертлар орасида  Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти, илмий-тиббий  марказлар, пойтахт ва вилоятлар  юқумли касалликлар клиникалари  ходимлари, фармацевтлар, ветеринарлар, озиқ-овқат  саноати  мутахассислари, шунингдек, халқаро  ташкилотлар вакиллари – ЖСТ ва  касалликлар профилактикаси  ва назорати  маркази  вакиллари бор.  

Микробларга  қарши  препаратлар ишлаб чиқилиши ва улардан фойдаланишга қадар  юқумли касалликлар  одамлар ўлимининг асосий сабабларидан ҳисобланар эди. Антибиотиклар илк бор 1940 йили қўлланилди,  бу эса  юқумли касалликлардан ўлим  даражасини кескин  пасайтириш  имкониятини яратди. ЖСТ  маълумотига кўра, антибиотиклар ва эмлашлар ҳаётимизга 20 йил қўшиб  берди.  

Организмнинг  антибиотикларга чидамлилигини ривожлантиришга  таҳдидларни камайтириш учун шифокорлар  қуйидагиларни эслатиб ўтади: 

Антибиотиклар вирусли касалликларни даволашда  кучсиз. Шунинг учун  ўзича даволаниш билан шуғуланиш ярамайди. Шифокор маслаҳатини олиш лозим.     

Антибиотиклардан  чорвачиликда  фойдаланиш ҳам  одамларда  антибиотикларга  чидамлиликни ривожлантиришга  олиб келиши мумкин. Шунинг учун  шифокорлар  фермерларни минимал даражада  антибиотиклардан  фойдаланишга  чақирадилар.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей