ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ўткир учли кондиломани лазер ёрдамида даволаш амал...

Ўткир учли кондиломани лазер ёрдамида даволаш амалиёти жорий этилди

Ўзбекистонда ўткир учли кондиломани замонавий ва самарали бўлган диодли лазер аппарати ёрдамида олиб ташлаш бўйича биринчи операция ўтказилди.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганидан сўнг бундай операцияларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи мутахассиси Н. Исамуҳамедованинг қайд этишича, бугунги кунда бутун дунёда ўткир учли кондилома ва папилломаларни даволанаш янги усул - лазер нури ёрдамида амалга оширилмоқда. 

Лазерли даволаш усули ёрдамида инсон терисидаги папиллома, ўткир учли  кондиломалар оғриқсиз даволанади ва бунда соғлом тўқималар шикастланмасдан ўсмалар оғриқсиз олиб ташланади.

Бу муолажани  стационар, ҳамда амбулатор шароитда олиб борилиши мумкин. Бу молажага деярли қарши кўрсатма йўқ ва у хомиладор аёлларда ҳам ўтказилиши мумкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей