ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Ошқозон саратони ва яра касалликлари энди янги усу...

Ошқозон саратони ва яра касалликлари энди янги усулда операция қилинади

Ошқозон саратони ва яраси касаллигининг оғир шаклига ўтган беморлар ошқозонининг катта қисмини олиб ташлаш операцияси бугунги кун учун янгилик эмас. Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия маркази бу операция турини лапароскопик усул билан бойитди, яъни юмшоқ тўқималар кенг кесиб очилмайди, балки бир нечта кичик тешик очиш орқали жараён амалга оширилади.      

Ошқозон яраси касалликларини даволашда хирургик усул қўлланилса, одатда юмшоқ тўқималарни кенг кесиб очиларди, чунки шикастланган органга етиб бориш зарур эди. Эндиликда ошқозоннинг бир қисмини олиб ташлаш техникаси такомиллаштирилди, тадқиқ қилинаётган услуб юмшоқ тўқималардан бир нечта тешик очиш ва эндовизуаль ускуналардан фойдаланиш билан тўлдирилди. Бундай даволаш усулидан сўнг бемор баданида бир нечта кичик чандиқ қолади. Бундай эса кўпчиликка маъқул келиши табиий, чунки ҳеч ким операция бўлишдан ҳимояланган эмас. Бу ҳақиқатан технология ривожининг ижобий жиҳатларидан биридир. Унинг врачларга ҳам маъқул жиҳати шундаки, бундай операциядан кам асорат қолдиради ва бемор тезда оёққа туради.

Илгари Ўзбекистонда бундай операциялар хорижий ҳамкасблар кўмаги билан амалга оширилаётганди, аммо эндиликда хирургларимиз уларнинг ёрдамисиз ҳам бу ишни амалга оширмоқдалар. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакатда бундай операцияларни ҳамиша амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш зарур. Бу вазифани ҳал қилишни академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган хирургия маркази мутахассислари ўз зиммасига олди.

Биринчи бемор 50 ёшли аёл бўлди. Эндовизуаль хирургия бўлимига у қорин ва бел қисмидаги оғирлик ва ноқулайликлар, кўнгил айниши, қусиш, бирдан озиб кетишдан шикоят қилиб келган. У 10 йилдан зиёд вақт давомида яра касаллигидан азият чекиб келган, охирги пайтларда ярага қарши терапия ҳам унга ёрдам бермай қўйган. Беморларни рентген текширувидан ўтказиш касаллик оқибатида келиб чиққан бир талай ўзгаришларни кўрсатди.

Операция дунёга машҳур ишлаб чиқарувчи компания KarlStorzнинг лапароскопик ускуналари орқали амалга оширилди. У илмий тилда меъёрий ҳол деб ҳисобланадиган кам сонли асоратлар билан муваффақиятли ўтди. Бемор реанимация хонасидан оддий палатага операциядан кейинги биринчи сутканинг ўзидаёқ ўтказилди, ўн кундан кейин эса шифохонадан чиқишига рухсат берилди.

Мутахассислар таъкидлашганидек, келгусида даволашнинг бундай технологиясини хирургия марказига ошқозон касалликларининг патологияси билан мурожаат қилган барча беморларга таклиф этиш мумкин.

       

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей