ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Онкология мутахассислари саратон билан касалланган...

Онкология мутахассислари саратон билан касалланганлар ўлимини янада камайтириш ниятида

Ўзбекистонда саратон хасталигидан вафот этиш ҳолатлари камаймоқда ҳамда 5 йиллик яшаб кетиш кўрсаткичи 30-35 фоиздан 45-55 фоизгача ошди.

Саратоннинг янада камайишига Ўзбекистонда 14 май куни бошланган Ўзбекистон онкоголлари III конгресси кўмак беради. Унда касалликка ташхис қўйиш ва уни даволашнинг янги юқори самарали усулларини жорий қилиш ҳамда касалликни бошланғич даврларида аниқлаш ва олдини олиш масалалари муҳокама қилинади.

Конгресс ишида Ўзбекистондан 450 делегат, МДҲ давлатларидан 110 делегат иштирок этишади. Улардан 30 нафар иштирокчи Швейцария, Германии, АҚШ, Австрия, Туркия, Ҳиндистон, Нидерландия, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия вакилларидир. Қатнашчиларнинг бундай таркиби самарали тажриба алмашиш ва муаммоли вазиятларни муҳокама қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг янада самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича долзарб масалаларни ҳал қилишда мутахассисларнинг бирлашишига ёрдам беради.

Бугун конгресс доирасида МДҲ давлатлари онкология, радиология ва рентгенология институтлари уюшмалари директорлари кенгаши бўлиб ўтади. Унда МДҲ давлатлари онкология марказлари ўртасида биргаликда муҳим тадқиқотларни ўтказиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, стажировка ва тажриба алмашиш, илмий ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Конгресснинг асосий мавзуси юзага келган хатарли ўсмалар билан курашишнинг самарали усулларини яхшилаш ва ишлаб чиқиш учун олимларнинг кучларини бирлаштиришга чақириш ҳисобланади.

15 май куни конгресснинг ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Унда МДҲ давлатлари онгкология мутахассислари уюшмаси раиси, Н.Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази директори, академик М.И.Давидов нутқ сўзлаши кутилмоқда. Мажлияда замонавий онкожарроҳликнинг тамойиллари ёритиб берилади.

Ялпи мажлис янада тор доирада – онкологиянинг муайян йўналиши бўйича фаолият юритувчи мутахассисларни жамлаган секцияларда борадиган муҳокамаларга умумий тус беради. Секцион мажлислар 16 майда якунланади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей