ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Олимлар миокард инфаркти касаллигига учраган бемор...

Олимлар миокард инфаркти касаллигига учраган беморларнинг ҳолатини яхшилаш усулини топишди

Тошкент Тиббиёт академиясининг тадқиқотчилар гуруҳи ўткир миокард инфаркт даврида беморларга иммуностимуляторлар қабул қилишни тавсия этиш мумкин деган хулосага келишди.

Айни пайтда кишиларнинг меҳнат қилиш қобилияти йўқолиши ва ўлим билан якунланиш ҳолатларининг асосий сабабларидан бири юрак томирларидаги қон айланишининг қайта бузилиши ҳисобланган миокард инфаркти касаллиги келиб чиқишидир. Миокард инфаркти вақтида юрак мускулларининг қон айланиши бузилиши билан бир қаторда иммунологик факторлар ҳам катта роль ўйнайди. Айнан ушбу фактни клиник ҳамда эксперименталь тадқиқотлар тасдиқлади.

Шу билан бирга, С. Қурбонова, С. Душанбиева, Д. Тошхонова ва С. Бўронова таркибидаги Тошкент Тиббиёт академияси олимлари ушбу касалликка чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш усулларини такомиллаштириш учун касаллик динамикасида беморларда иммун тизимининг айрим кўрсаткичларини баҳоладилар.

Кузатувлар натижасида 40-68 ёшдаги 65 нафар миокард инфаркти билан касалланган беморлар топилди. Улар касаллик бошланиши пайтидан 24 соат ичида Тошкент Тиббиёт академияси ва Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига ётқизилди.

Шунингдек, олимлар шундай хулосага келишдики, бундай беморларнинг ҳолатини яхшилаш учун касаллик даврида иммуномодуляторлар қабул қилишни тавсия этиш ҳам мумкин. Улар қонда  яллиғланишга қарши бўлган цитокинларнинг айланишини камайтириш йўли билан муайян жойдаги яллиғланиш реакцияларини камайтиради. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, бу беморларни даволашнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей