ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / ОИТСбилан ҳасталанганлар соғлом оила қуриши мум...

ОИТСбилан ҳасталанганлар соғлом оила қуриши мумкин

Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги  антиретровирусли  даволаш ёрдамида ОИВ-инфекция билан касалланиш қисқаришини мустаҳкамлашни  режалаштирмоқда. 

 Бу ҳақда ОИТСга  қарши кураш республика  маркази директорининг ўринбосари  Дилдора  Мустафоева  сўзлаб  берди:           

            – Антиретровирусли даволаш шифокор тавсияларига риоя этиш  шарти  билан  ОИТСга  чалинган  бемор ҳаётини 50 йилга  узайтириш  имконини  беради.  Яна шуниси муҳимки, бу терапия давомида беморда вирус юки  пасаяди, у атрофдагиларга юқиши мумкинлиги нуқтаи назаридан  камроқ ҳавф туғдиради. Айни  шундан биз  касаллик юқишининг  янги ҳолатларини камайтириш учун  фойдаланамиз.

Бир неча йил  давомида Ўзбекистонда жорий  этилган  услубият туфайли инфекция юқтирган  оналардан  соғлом  болалар туғилмоқда. Бугун бизда ОИВга дучор бўлган оналардан туғилган болаларнинг 99% - соғлом. 

Ёшлардан бири ОИВни юқтирган ва иккинчи томон буни билган ҳолда турмуш қурган  никоҳлар муаммоси  ҳам бор. Яқинда ЖСТ  бундай оилалар узоқ ва бахтли ҳаёт  кечиришига ва соғлом жуфтига касаллик  юқиши хавфи  минимал  даражада  бўлиши  ва соғлом фарзандлар  кўриш  имкон  берадиган  услубият ишлаб  чиқилганини маълум қилди. Яқин  истиқболда  бу услуб Ўзбекистонда ҳам жорий этилади.

Шу билан  бирга  бугунги кунда антиретровирусли  муолажани ОИВни юқтирган барча беморларга тайинлаш масаласи  ҳам кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги вақтда бу  муолажани  тайинлаш  учун  СD–4 тўқималари  сони организмда 500 дан кам бўлган  ҳолат асос  бўлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари