ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Миокард инфаркти: аломатлар, олдини олиш, даволаш

Миокард инфаркти: аломатлар, олдини олиш, даволаш

Ўткир коронар (ишемик) синдром юрак ишемик касаллигининг турларидан бўлиб юрак фаолиятини юрак тож артериялари тромбози билан боғлиқ кенг қамровли бузилиши билан кечади. Агар тромб қон томирини тўлиқ беркитса, миокард деворини тўлиқ шикастлайдиган катта ўчоқли миокард инфаркти ривожланиши мумкин.

Ўткир коронар синдром ва ўткир миокард инфаркти беморларни кўкрак қафасида, тўш суяги ортида пайдо бўлган ишемия билан боғлиқ ўзига хос кучли оғриқ билан безовта қилади. Касалликнинг илк белгилари ва ҳолсизлик кўрсаткичлари олдиндан намоён бўлмаслиги ҳам мумкин.

Шундай хулосага келишди «Республика ихтисослашган кардиология маркази» ОАЖ тадқиқотчилар гуруҳи шифокорларининг бир қисми.

Тошкент туманларидан бирида олиб борилган «ўткир миокард инфаркти ва ўткир коронар синдромига чалинганлар рўйхати» тадқиқот базаси бўлиб хизмат қилади. Тошкент туманларидан бирининг доимий аҳолиси ўртасида олиб борилган тадқиқот доирасида асосан 20–69 ёш оралиғидаги ўткир коронар синдром ва ўткир миокард инфарктига йўлиққан беморларнинг умумий ҳолатлари ўрганилди. Шунингдек, улар билан боғлиқ бўлган «103» хизмати маълумотлари, касаллик тарихи ва касалхонадан чиқарилиши, поликлиника амбулатор картаси, ҳисоботлар, суд-тиббий экспертизаси акти, ўлим ҳақидаги ФҲДЁ гувоҳномалари текширилиб, таҳлил қилинди.

Тадқиқотчилар жами 683 та беморнинг ҳолатини ўрганиб чиқишди, шундан 464 таси эркаклар ва 219 таси аёллардир.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей