ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Мамлакатимизда ишланган препаратнинг янги ҳусусият...

Мамлакатимизда ишланган препаратнинг янги ҳусусиятлари очилди

Республикамизнинг учта  етакчи  тиббий муассасаси юртимизда ишланган биотехнологик  препаратнинг яна бир шифобахш ҳусусиятини аниқладилар. ФарГАЛС  B ва С  гепатитини қўзғовчиларга қарши  самарали бўлиб чиқди.

Мамлакатииз фармацевтлари ишлаб чиққан ФарГАЛС  дори воситалари бозорида қарийб  беш йилдан бери тақдим этилмоқда. У микробга қарши кенг спектрда  таъсир қилувчи  антисептик ва эрта тузатувчи препарат сифатида фойдаланилади.Шикастланган  жойдаги қон таъминоти яхшиланишига  ёрдам  беради.  

Препарат мамлакат  клиникаларида кенг қўлланилишига қарамай, унинг  кўп  шифобахш  ҳусусиятлари оҳиригача  ўрганилмагани сабабли олимларда  катта қизиқиш уйғотмоқда.  Жумладан, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти  мутахассислари, академик Воҳидов номидаги  Республика ихтисослашган жарроҳлик маркази, Вирусология институти мутахассислари тадқиқотларни  якунлаб, бу препаратнинг В ва С  гепатитларини қўзғовчи вирусларга  қарши фаоллигини  исботладилар.   

Бу тадқиқотларнинг  натижалари Тошкентда  бўлиб ўтган Ўзбекистон юқумли  касалликлар  шифокорларининг «Юқумли  касалликларни  даволаш  ва профилактика қилишнинг устувор йўналишлари»мавзуидаги   II съезди доирасида тақдим  этилди.  

Тадқиқотчиларнинг  хулосаси – олинган  натижалар ФарГАЛСда  В ва С гепатитлари  вирусларига қарши муайян  фаоллик борлигидан далолат беради.  Бироқ, мутахассисларнинг фикрича,  олинган натижалар қўшимча   исботларни  талаб  этади. Тадқиқотлар  давом этмоқда.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей