ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Мамлакатимизда имтиёзли дори воситалари рўйхати ке...

Мамлакатимизда имтиёзли дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишди.

Энди Ўзбекистондаги ёлғиз қариялар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари амбулатория шароитида даволаниш учун қуйидаги яна саккизта дори воситасини имтиёзли олишлари мумкин: 

Пентоэритритил тетранитрат (таблетка – 10 мг) – антиангинал восита;

Спиринолактон (таблетка – 25 мг) – диуретик восита;

Пирацетам (инъекция учун эритма – 200 мг/мл 5 мл) – ноотроп восита;

Пентоксифиллин (таблетка – 100 мг; 400 мг; 600 мг) – периферия қон айланишини яхшилайдиган восита;

Эмоксипин (кўз томчилари – 1% 5 мл; 10 мг/мл 1 мл) – офтальмологияда қўлланиладиган восита;

Амброксол (таблетка – 30 мг) – балғам кўчирадиган восита;

Глимеперид (таблетка – 1 мг; 2 мг) – қандли диабетга қарши восита;

Финастерид (таблетка – 5 мг) – антиадроген восита.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей