ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Мамлакатимизда грипп касаллиги бўйича мавсумий кўт...

Мамлакатимизда грипп касаллиги бўйича мавсумий кўтарилиш кузатилаяпти

Европанинг жанубий ҳудудлари, Россия, Украина ва бошқа мамлакатларда «чўчқа гриппи» номи билан танилган A (H1N1) вируси кенг тарқалмоқда. Ўзбекистонда бу инфекцияга чалиниш ҳолатлари кузатилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда инфекция тарқалишининг олдини олиш учун чора-тадбирлар кўраяпти.

Республика Бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев баёнотига мувофиқ ўткир респератор касалликлари бўйича эпидемиологик ва лаборатория назоратини кучайтиришни тақозо этади.

Эслатиб ўтамиз, мониторинг ва грипп тарқалишига қарши маслакатда Республика миллий грипп маркази ташкил этилган. У ва унинг жойлардаги таянч пунктлари грипп ва ўткир респератор касалликларни аниқлашга имкон берадиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Мутахассислар гриппга қарши кураш ва унинг оғир асоратларини бартараф этишдаги энг яхши ечим бу емлаш эканин таъкидлашади. «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари, кекса кишилар ва соғлиқни сақлаш ходимлари давлат ҳисобидан эмланадилар. Бошқа истовчи кишилар эса пуллик эмлаш пунктларга мурожаат қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, касалликка чалинишнинг олдини олиш учун шифокорлар биноларни дезинфекция қилиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этишни тавсия қилишади.

Ҳолсизликнинг биринчи белгиларини сезган фуқароларга қишлоқ врачлик пунктлари ёки яшаш жойларидаги оилавий поликлиникаларга мурожаат этишлари тавсия этилади. Шифокорлар беморларга ўз-ўзини даволашни қатъиян тақиқлашади, врач кўриги ва тавсиясидан сўнггина тўғри даволашни амалга ошириш мумкин. Ўткир респератор касаллиги билан оғриган беморлар шифокор қабулига келгунларича кўп миқдорда суюқлик ичишлари мақсадга мувофиқдир.


 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей