ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Мамлакатимиз шифокорлари антибиотиклар билан дав...

Мамлакатимиз шифокорлари антибиотиклар билан даволашнинг муқобил усулини таклиф этдилар

Антибиотиклар  таъсирига   чидамли йирингли  инфекцияларни  даволашда улардан  умуман  фойдаланмаслик  ҳам мумкин деб таъкидлашмоқда  тиббиётчилар.

«Республика  ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация  илмий-амалий тиббиёт маркази”АК  ва Тошкент тиббиёт академиясининг етакчи олимлари  бу йўналишда тегишли тадқиқотлар ўтказдилар.   

Фан  ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан  молиялаштириладиган илмий  лойиҳа  доирасида   юмшоқ тўқималардаги  йирингли жароҳат оқибатларини  лаволашда фотодинамик  терапиянинг таъсири ўрганилди. 

Фотодинамик терация  (ФДТ) — онкологик касалликлар, айрим тери ёки юқумли касалликларни ёруғликка таъсирчан моддалар –фотосенсибилизаторлардан (жумладан  бўёвчи) ва муайян узунликдаги тўлқинлар нуридан  фойдаланишга  асосланган даволаш усулидир.

 Тадқиқотлар  академик  Воҳидов  номидаги  республикав ихтисослашган  жарроҳлик  маркази  базасида олиб борилди. Мамлакатимиз  олимлари  томонидан ишлаб чиқилган усуллар  ва аралашмалар қўлланилди.Жароҳатларнинг битиш  муддати, уларнинг аҳволи,  ажралиш хусусияти, жароҳатларнинг  бактериологик  назорати самарадорликни баҳолашнинг асосий жиҳатлари бўлиб хизмат қилди. Натижалар  жарроҳлик  амалиётидан  кейин 3,7  ва 14 кундан  кейин баҳоланди.  

 Бу борада  эришилган натижалар  «Терапевтик  касалликлар билан оғриган беморларга  ташҳис қўйиш,  даволаш  ва реабилитация  қилишдаги янги технология» мавзуидаги республика илмий-амалий  конференциясида  тақдим  этилди. Тадқиқотчиларнинг хулосаси   эса фотодинамик  терапия йирингли инфекцияни  даволаш  ва профилактика қилишда янги усулдир. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари