ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Соғлиқни сақлаш / Маҳаллий шифокорлар навигация тизимлари ёрдамида б...

Маҳаллий шифокорлар навигация тизимлари ёрдамида бош мия ўсмаларини олиб ташлаш бўйича операцияларни бажаришди

Республика нейрохирургия илмий марказида энг замонавий навигация тизимларидан фойдаланилган ҳолда бош мия ўсмаларини олиб ташлаш бўйича бир нечта кўргазмали операциялар ўтказилди.

Нейрожарроҳликнинг энг мураккаб муаммоларидан бири бош мия қатламида жойлашган ўсимталар ҳисобланади. Айни пайтда марказда бош мия ўсмаларини тезкор даволаш бўйича илғор тажрибалар қўлланилмоқда.

Яқинда марказ базасида Украина, Германия ва Буюк Британия мамлакатларидан келган бир гуруҳ мутахассислар иштирокида жарроҳлар учун маҳорат дарслари ўтказилди. Унда нейрожарроҳлик соҳасида навигация тизимларини қўллаш масалалари бўйича тажриба алмашилди.

– Ушбу замонавий технология воситасида касалликка аниқ ташхис қўйишга эришилади, - дейди Украина нейрохирурглар уюшмаси вице-президенти Александр Возняк. Бу даволаш самарадорлигини ошириш, хасталик асоратлари ва ногиронликнинг олдини олиш, беморларни соғлом ҳаётга қайтаришда жуда катта имкониятдир.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей